Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

кутубхоначидан сўранг

"Кутубхоначидан сўранг"  виртуал маълумот хизмати

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказининг виртуал маълумот хизмати саҳифасига хуш келибсизлар. 

Сиз бу саҳифада навбатчи кутубхоначига савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингиз Сиз интернетдан топа олмаган ва бизнинг кутубхонамиз жамғармасидан топишни умид қилаётган, кутубхона иши ва сизни қизиқтирган, қидираётган ахборот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Виртуал маълумот хизмати бепул. Саволингизга жавоб 300 гача сўздан ташкил топган маълумот билан чегараланади.
  • Бир мурожаатда  битта савол берилиши керак. Агар саволлар бир нечани ташкил этса, бундай мурожаатлар кўрилмайди.
  • Ноахлоқий бўлган ва аниқ ифода этилмаган саволларингизга жавоб берилмайди.
  • Реферат, курс иши ёки диплом ишига маълумот қидириш ва вақтичоғлик мавзудаги (кроссворд, викторина ва ҳоказо), кутубхонанинг пуллик хизмати билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб чиқилмайди.  
  • Виртуал маълумот хизмати ноахлоқий ва ҳақоратли мурожаатларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли фақат навбатчи кутубхоначи таҳриридан ўтган мурожаатлар  сайтимиз саҳифасида кўринади.
  • Мурожаатларнинг бажарилиш муддати уларнинг содда-мураккаблигига ва форс-можор ҳолатларга боғлиқ.
Савол беришдан аввал формани тўлдириш қоидаларини диққат билан кўриб чиқишингизни сўраймиз.
 
Страницы: 1 [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ] [ 59 ] [ 60 ] [ 61 ]
Шерзодбек 18.05.2018
Ассалому алайкум. Менга уч карра ыахрамон учувчи Кожедубнинг мемуар асари керак эди. Мени Ватан чорлайди деб номланарди шекилли адашмасам. Кейин Мартин Иденнинг Аждодлар нидоси хаыидаги асари хам керак. Кутубхонага аъзо бщлиб уйга олиш бщлимида бу китобларни кщрмагандим.

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. Кожедубнинг "Мени Ватан чорлайди" асари бизнинг кутубхона фондида мавжуд эмас. Аммо, Кожедубнинг: "Верность отчизне: Рассказы лётчика истребителя" асарини рус тилидаги нашри бор. Шерзодбек, Мартин Иден асар муаллифи эмас бу Джек Лондон қаламига мансуб, романнинг номи. "Аждодлар нидоси" ҳам ушбу ёзувчининг асари ҳисобланиб, афсуски бу асар ҳам бизнинг фондимизда йўқ. Юқорида айтилган асарларнинг электрон нусхаси ҳам бизнинг кутубхонада мавжуд эмас.

abzal 17.04.2018
Azamat qorjovovning zulmat malikasi asari electron varianti kerak EDI oldindan raxmat

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. Бизнинг кутубхонада Азамат Коржововнинг "Зулмат маликаси" асарини электрон нусхаси мавжуд эмас. Аммо, асарнинг босма нашрини абонемент секторидан олиб ўқишингиз мумкин.

nodur 05.04.2018
O'tkir abduvohidov Zulmatdagi saltanat kitobi bormi

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. Ўткир Абдурахимовнинг "Зулматдаги салтанат" қиссаси бизнинг АКМ фондида мавжуд. Асарни, рўйхатдан ўтиб, абонемент секторидан олиб ўқишингиз мумкин.

Ravshanbek 05.04.2018
Salom qorachayon 2-qism kitobini paspo'rt kopiya berib uyga olib o'qisam bo'ladimi

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. Агар сиз Фарғона шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган бўлсангиз, абонемент секторига паспорт копиясини бериб, сўраган асарингизни уйга олиб ўқишингиз мумкин.

Нафиса 05.04.2018
Берунийнинг Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар асарини қандай ўқисам бўлади?

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. Электрон ўқув залимизда Берунийнинг "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асарининг электрон формати мавжуд. Келиб фойдаланишингиз мумкин.

Дилшод 02.04.2018
Улимга махкум килиганлар китобини онлайн китоби

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. Н.Исмоиловнинг "Ўлимга маҳкум этилганлар" асарининг электрон формати мавжуд. Кутубхонамизнинг электрон ўқув залига келиб фойдаланишингиз мумкин.

Madina 27.03.2018
menga N.Ismoilovning ,,mafiya sardori,, ramani kerak edi.qanday qilib o'qisam boladi?

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. Н.Исмоиловнинг "Мафия сардори" романини абонемент секторидан уйга олиб ўқишингиз мумкин.

Joni 19.03.2018
Mafiya sardori o'zi nechta kitob

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. Н.Исмоиловнинг "Мафия сардори" романи икки китобдан иборат.

Muhriddin 19.03.2018
Assalomu Alaykum! Manga Toxir Malikning barcha asarlar toplami kerak agar iloji bolsa elektronniy formati oldindan raxmat

Жавоб:
"Ҳурматли китобхон.
Темур маликнинг "Келинлар дафтарига" асариниг 1,2,3 - китоблари, "Озод инсон ҳақида қўшиқ", "Иймонланиш умиди", "Шайтанат" романинг барча тўпламлари, "Одамийлик мулки", "Иблис девори", "Сўнгги ўқ", "Мурдалар гапирмайдилар" каби асарларининг электрон формати мавжуд. Кутубхонамизнинг электрон ўқув залига келиб фойдаланишингиз мумкин.

Muhriddin 19.03.2018
Assalomu Alaykum! Manga buhgalteriya xaqida kitoblarni elektornniy formatdagisi kerak bormi?

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. Электрон ўқув залимизда бухгалтерияга оид қуйидаги:
1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлар тўплами;
2. Бухгалтерия ҳисобига доир низомлар;
3. Бухгалтерия ҳисоби назарияси;
4. Бухгалтерия ҳисоби;
5. Бухгалтерия ҳисоби бўйича меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларининг электрон формати мавжуд.
Келиб фойдаланишингиз мумкин.

*Имя:


E-mail:


*Текст:


*Maxfiy kod:
  


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!
 
 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100