Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

кутубхоначидан сўранг

"Кутубхоначидан сўранг"  виртуал маълумот хизмати

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказининг виртуал маълумот хизмати саҳифасига хуш келибсизлар. 

Сиз бу саҳифада навбатчи кутубхоначига савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингиз Сиз интернетдан топа олмаган ва бизнинг кутубхонамиз жамғармасидан топишни умид қилаётган, кутубхона иши ва сизни қизиқтирган, қидираётган ахборот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Виртуал маълумот хизмати бепул. Саволингизга жавоб 300 гача сўздан ташкил топган маълумот билан чегараланади.
  • Бир мурожаатда  битта савол берилиши керак. Агар саволлар бир нечани ташкил этса, бундай мурожаатлар кўрилмайди.
  • Ноахлоқий бўлган ва аниқ ифода этилмаган саволларингизга жавоб берилмайди.
  • Реферат, курс иши ёки диплом ишига маълумот қидириш ва вақтичоғлик мавзудаги (кроссворд, викторина ва ҳоказо), кутубхонанинг пуллик хизмати билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб чиқилмайди.  
  • Виртуал маълумот хизмати ноахлоқий ва ҳақоратли мурожаатларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли фақат навбатчи кутубхоначи таҳриридан ўтган мурожаатлар  сайтимиз саҳифасида кўринади.
  • Мурожаатларнинг бажарилиш муддати уларнинг содда-мураккаблигига ва форс-можор ҳолатларга боғлиқ.
Савол беришдан аввал формани тўлдириш қоидаларини диққат билан кўриб чиқишингизни сўраймиз.
 
Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] 40 [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ] [ 59 ] [ 60 ] [ 61 ] [ 62 ] [ 63 ]
Boburmirzo 24.01.2014
" TIRIKLAYIN KO'MILGAN YIGIT 2- kitobi"

Жавоб:
Н. Исмоиловнинг "Тириклайин кўмилган йигит" 2-китобини босма нашрини кутубхонамизга аъзо бўлиб, уйга олиб ўқишингиз мумкин.

barno 14.01.2014
solix qaxxorning daydi qizning daftari kitobini qaerdan topsa boladi internet orqali qaysi saytdan?

Жавоб:
Қаҳҳор Солиҳ "Дайди қизнинг дафтари" асарининг босма нашрини кутубхонамизга аъзо бўлиб, ўқишингиз мумкин.

shag'zoda 12.01.2014
sumerkini 3 qismini kitobi chiqami u kitobni qatan topsam boladi

Жавоб:
"Сумерки"нинг 1-3 китоблари сотувга чиқарилган, лекин кутубхонамизга келиб тушгани йўқ

Lobar 09.01.2014
Menga Stefeni Mayerning "Shafaq" asarining elektron varianti kerak iltimos

Жавоб:
С. Майернинг "Шафақ" асари кутубхонамиз фондларига келиб тушгани йўқ, электрон вариантини www.ziyo.uz, www.txt.uz, www. Kitobxon.uz сайтларидан қидириб кўринг

акбаршох 08.01.2014
юра даврига хос китобларди каердан топсам болади

Жавоб:
Кузьмин Е.Е. Историческая геология с палеонтологией и геологией СССР. - Москва, 1973 г. Китобида юра даврига оид материаллар берилган. Кутубхонамизга келиб ушбу китобдан фойдаланишингиз мумкин.

Yunusbek 07.01.2014
Nabijon Xoshimov kitoblari elektron nusxasi bormi va qaysi saytda? Yana mafialar haqida roman kitoblarchi? Oldindan rahmat.

Жавоб:
Детектив асарларнинг босма нашрини кутубхонамиз фондларидан кўплаб топишингиз мумкин, электрон вариантини www.ziyo.uz, www.txt.uz, www. Kitobxon.uz сайтларидан қидириб кўринг.

Jurabek 03.01.2014
menga Nuriddin Ismoilov kitoblarining elektron varinti kerak edi qaytib topsam buladi. Javob uchun oldindah rahmat.

Жавоб:
Н. Исмоилов асарларининг босма нашрини кутубхонамиздан уйга олиб ўқишингиз мумкин, электрон вариантини www.ziyo.uz, www.txt.uz, www. Kitobxon.uz сайтларидан қидириб кўринг.

Бахтиер 03.01.2014
А.Дюма Асканио асарининг электрон варианти борми?

Жавоб:
А. Дюма "Асканио" асарининг рус тилидаги босма нашри мавжуд, кутубхонамизга аъзо бўлиб, фойдаланишингиз мумкин.

Dilshod Axmadov 25.12.2013
Assalomu aleykum uzur sizlarda Buxoro yoxud Movarounnaxr tarixi yozuvchi Xerman Vanberi yozgan agar elektron versiyasi bulsa iltimos javobni yozing oldindan katta raxmat

Жавоб:
Вамбери Херманнинг "Бухоро ёҳуд мовароуннаҳр тарихи" китобининг босма нашридан ўқув залида фойдаланишингиз мумкин.

Табиб Санжар 25.12.2013
ассаламу алекум... менга Ибн Синони Табобат Асрори ва Шифо деган китоби ва тиб конунлари китобини 4рала бобихам керек кайси сайитдан олсам болади.... аввалдан рахмат

Жавоб:
Ибн Сино асарларининг босма нашридан кутубхонамизда фойдаланишингиз мумкин, электрон вариантини бошқа сайтлардан қидириб кўринг

*Имя:


E-mail:


*Текст:


*Maxfiy kod:
  


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!
 
 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100