Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

кутубхоначидан сўранг

"Кутубхоначидан сўранг"  виртуал маълумот хизмати

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказининг виртуал маълумот хизмати саҳифасига хуш келибсизлар. 

Сиз бу саҳифада навбатчи кутубхоначига савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингиз Сиз интернетдан топа олмаган ва бизнинг кутубхонамиз жамғармасидан топишни умид қилаётган, кутубхона иши ва сизни қизиқтирган, қидираётган ахборот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Виртуал маълумот хизмати бепул. Саволингизга жавоб 300 гача сўздан ташкил топган маълумот билан чегараланади.
  • Бир мурожаатда  битта савол берилиши керак. Агар саволлар бир нечани ташкил этса, бундай мурожаатлар кўрилмайди.
  • Ноахлоқий бўлган ва аниқ ифода этилмаган саволларингизга жавоб берилмайди.
  • Реферат, курс иши ёки диплом ишига маълумот қидириш ва вақтичоғлик мавзудаги (кроссворд, викторина ва ҳоказо), кутубхонанинг пуллик хизмати билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб чиқилмайди.  
  • Виртуал маълумот хизмати ноахлоқий ва ҳақоратли мурожаатларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли фақат навбатчи кутубхоначи таҳриридан ўтган мурожаатлар  сайтимиз саҳифасида кўринади.
  • Мурожаатларнинг бажарилиш муддати уларнинг содда-мураккаблигига ва форс-можор ҳолатларга боғлиқ.
Савол беришдан аввал формани тўлдириш қоидаларини диққат билан кўриб чиқишингизни сўраймиз.
 
Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] 24 [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ] [ 59 ] [ 60 ] [ 61 ] [ 62 ] [ 63 ]
sherali 22.05.2015
sizlarga savolim menga Jon Abdayk ning "Kentavr" fantastik qissasi kerak.
Qanday topsam bo'ladi? elektron variantini pdf formatida

Жавоб:
Дж. Алдайкнинг "Кентавр" асари рус тилида, босма нашри мавжуд.

Dilya 05.05.2015
Assalomu aleykum kechirasizlar sizning kutubxonangiz qayerda joylashgan man Toshkentdanman.

Жавоб:
Ассалому алайкум Диля. Кутубхонамиз - Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази Фарғона шаҳри Маърифат кўчаси 31а уйда жойлашган.

Kuromboeva Gulbahor 04.05.2015
Azamat Qojavov "qil ustidagi taqdir "1,2,3,4,5,6.. qaysi saytdan topsam bo'ladi

Жавоб:
Кутубхонамиз фондларида А. Қоржовов "Қил устидаги тақдир" 1- 4 китобларининг босма нашри мавжуд.

Xaydarova Shaxnoza 30.04.2015
Sirojiddinov Mamatov "Ehtimollar nazariyasi va matematik statistika" elektron variantini Xaydarova.1993@mail.ru elektron adresga jo'natib yubora olasizmi?

Жавоб:
Кутубхонамизга аъзо бўлиб, Сирожиддинов С. Х. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика" китобининг босма нашридан фойдаланишингиз мумкин.

muxriddin 27.04.2015
asalomu aleykumJaholat qurbonlari , shu kitobni elektiron varianti Bormi

Жавоб:
Кутубхонамизга аъзо бўлиб, Н. Исмоилов "Жаҳолат қурбонлари" асарининг босма нашрини уйга олиб ўқишингиз мумкин.

Husniddin 15.04.2015
салом менга Абу Али ибн синони тип конунлари китобини электрон варианти керак уни каердан топсам булади?

Жавоб:
Кутубхонамиз фондларида "Тиб қонунлари"нинг босма нашри мавжуд.

Алишер 02.04.2015
Ассалому алайкум мен Нуриддин Исмоиловнинг Иблис салтанати ва Мафия сардори китобларини кидираяпман уларни кандай топсам булади ва электрон усулда укишнинг имконияти борми? Ха яна бир нарса мен биринчи маротаба бу сайга кираяпман агар кидирган китобларимни топсам сайтга аъзо булмокчиман.

Жавоб:
Кутубхонамиз фондларида "Иблис салтанати" ва "Мафия сардори" асарларининг босма нашри мавжуд. Электрон нашрини бошқа сайтлардан қидириб кўринг.

Фарход Собиров 30.03.2015
Нега Нуриддин Исмоиловнинг асарларини электрон вариантлари мавжуд эмас?

Жавоб:
Н. Исмоилов асарларининг электрон вариантини "Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар" тўғрисидаги қонунга асосан сайтда тақдим эта олмаймиз.

Sherzod 25.03.2015
Salom Anvar Qorjovovning "Qil ustidagi taqdir" kitobini elektron shaklida topsam bo'ladimi shu saytdan
Javob uchun oldindan raxmat

Жавоб:
Азамат Қоржововнинг "Қил устидаги тақдир" қиссаси 1-4 китоблари босма нашрини кутубхонамизга аъзо бўлиб, уйга олиб ўқишингиз мумкин.

Узбеков нуриддин 23.03.2015
Шайтанат бешинчи китоби жава шаклида

Жавоб:
Кутубхонамиз фондларида "Шайтанат" асарининг босма нашри мавжуд.

*Имя:


E-mail:


*Текст:


*Maxfiy kod:
  


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!
 
 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100