Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

2015 йил - Кексаларни эъзозлаш йили

2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди.

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кириб келаётган 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилди.
        Бу ҳақда Президент “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали йиғилишидаги маърузасида айтиб ўтди.
    Юртбошимиз айтганидек, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қариялар – хонадонларимизнинг файзи ва фариштаси”деган мақол ва ҳикматли сўзларимизда чуқур маъно бор. Ҳақиқатан ҳам, қайси хонадонда нуроний отахон ёки онахон бўлса, бу оилада, албатта, файзу барака, фаровонлик, аҳиллик бўлишини барчамиз яхши биламиз”.
       Бугунги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 мингдан кўпроқ кишини ташкил этади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди. Айни пайтда юртимизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшамоқда.
      Улар орасида 3 минг 109 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 69 минг 994 нафар фронт ортида меҳнат қилган инсонлар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
      “Табиийки, анъанага айланиб қолган тартиб бўйича, 2015 йилга Кексаларни эъзозлаш йили деб ном беришимиз муносабати билан давлат дастури қабул қилинади ва кекса авлод вакилларининг ҳаётига дахлдор бўлган, ҳали-бери ечилмаган муаммоларни ҳал қилиш, бир сўз билан айтганда, йилга шундай ном берганимиз ўзини амалда оқлашини дастурнинг асосий мақсади сифатида кўриш керак”, - деб таъкидлади юртбошимиз.
      Мамлакатимизда ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш эзгу анъанага айланган. Долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш учун тегишли давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, йил давомида амалга оширилмоқда.

Олдинги йилларнинг  номланиши

Йиллар

Йил номлари

2014

Соғлом бола йили

2013

Обод турмуш йили

2012

Мустаҳкам оила йили

2011

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

2010

Баркамол авлод йили

2009

Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили

2008

Ёшлар йили

2007

Ижтимоий ҳимоя йили

2006

Хомийлар ва шифокорлар йили

2005

Сиҳат -саломатлик йили

2004

Меҳр ва  мурувват йили

2003

Обод маҳалла йили

2002

Қарияларни қадрлаш йили

2001

Оналар ва болалар йили

2000

Соғлом авлод йили

1999

Аёллар йили

1998

Оила йили

1997

Инсон манфаатлари йили

1996
Амир Темур йили