Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

3 чорак 2016

ТИББИЁТГА ОИД АДАБИЁТЛАР
Асаб тизимингиз саломат бўлсин

56.12
А82
     Асаб тизимингиз саломат бўлсин / Ред. А. Усмонхўжаев. –Tошкент : Янги аср авлоди, 2015. - 136 б.  5000 экз.

   Мазкур китоб одамлар соғлом бўлишида асаб тизимининг юксак ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Унда инсон саломатлигининг содда, аммо ўта муҳим  омиллари ҳакида сўз юритилади.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин.

1001 дарднинг биз билмаган давоси

53.59
Б71 
    1001 дарднинг биз билмаган давоси / Сост. Х. Тешабоев, Ред. А. Усмонхўжаев. – Tошкент : Янги аср авлоди, 2015. - 136 б.  5000 экз.

 Ушбу тўплам орқали халқ табобатида қўлланиладиган доривор гиёҳлар, улардан дори воситалари тайёрлаш усуллари, шунингдек, қўллаш бўйича кўрсатмалар ҳакида билиб олишингиз мумкин.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

Шарқ даволовчиларининг сири

53.59
В87
      Востоков В. Шарқ даволовчиларининг сирлари / В. Востоков; Ред. М. Қутлиева. – Tошкент : Янги аср авлоди, 2016. - 432 б.  5000 экз.

  Китоб муаллифи Виктор Востоков - ғайриоддий тақдир кишиси. У Тибет ибодатхонасида кўп йил яшаб, лама даражасига етишди. Востоков Шарқ шифокорлиги усулларининг билимдони сифатида катта шуҳрат қозонди ва ўз китобида бу билимларни баҳам кўради. Китобда касалликлар профилактикаси ва даволашга, шунингдек, тери, сочларни парваришлаш ва бошқаларга бағишланган булимлар мавжуд.

Соғлом кўзлар

56.7
Л15
   Лазук, Александра. Соғлом кўзлар учун 36 ва яна 6 қоида /  А. Лазук; Ред. А. Усмонхужаев. – Tошкент : Янги аср авлоди, 2015. - 128 б.  5000 экз. 

   Мазкур китобда кўз билан боғлик ҳамма масалалар қамраб олинган - кўзнинг қайси касалликларида қандай табиий усулларни қўллаш, кейинчалик муаммолар юзага келмаслиги учун нималар қилиш кераклиги батафсил ёритилган.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

Камқонликка йўл берманг

54.11
К21
    Камқонликка йўл берманг / Ред. А. Усмонхужаев. – Tошкент : Янги аср авлоди, 2015. - 124 б.  5000 экз.

    Мазкур китобдан қон тўғрисида, камқонликнинг келиб чиқиши ва сабаблари, анемия ва бошқа қон касалликларини даволаш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар ўрин олган.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

 Очлик ва саломатлик

53.51
О-95
     Очлик ва саломатлик / Ред. А. Усмонхўжаев. – Tошкент : Янги аср авлоди, 2015. - 144 б.  5000 экз.

    Мазкур тўплам соғломлаштиришга йўналтирилган очлик масалаларига бағишланган. Тўплам соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ажойиб қўлланма ҳисобланади.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

Узоқ умр кўриш қоидалари

51.2
У29
    Узоқ умр кўриш қоидалари / Ред. А. Усмонхўжаев. – Tошкент : Янги аср авлоди, 2015. - 88 б.  5000 экз.

     Ҳар бир инсон ўзига яраша бир олам. Унинг ўй-кечинмалари, турмуш тарзи, қарашлари, феъл-атвори, юриш-туриши жамулжамликда умрни ташкил қилади. Ўша умрни мазмунли ўтказиш баробарида узоқроқ давом этиши ҳам қайсидир жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Мазкур китобда узоқ умр кўрувчилар ҳаёти билан танишиш асносида узоқ умр кўришда ҳар биримиз учун фойдали бўлиши мумкин қоидалар баён этилади.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

Умуртқа мўъжизани асранг

54.158
У52
     Умуртқа: мўъжизани асранг / Ред. А. Усмонхўжаев. – Tошкент : Янги аср авлоди, 2015. - 136 б.  5000 экз.

      Одам танасида умуртқанинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш ҳам, камайтириб кўрсатиш ҳам мумкин эмас. Умуртқа - асосий таянч, тик юриш, ҳаракатчанлик ва мувозанат гарови, шунингдек, соғлом ҳаёт кечириш негизи. Мазкур китобда умуртқа ҳакида батафсил маълумотлар келтирилиб, уни соғломлаштириш масалалари атрофлича баён қилинган.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100