Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

бош саҳифа

Қадрли дўстлар ва ҳамкасблар!


Аҳмад Фарғоний номидаги Ахборот -Кутубхона Маркази сайтига хуш келибсиз! 

Cизларни Сайтимизда қутлаб, Ахборот- Кутубхона Маркази фаолияти, унинг тарихи, таркибий тузилиши, жамғармаси ҳақидаги маълумотлар ҳамда кутубхона қоидалари, иш тартиби, кўрсатиладиган хизматлар билан таништирамиз.
Бизнинг режаларимизда:

  • “Ноёб китоблар фонди”, “Ўлкашунослик сектори”, “Ҳуқуқий ахборот сектори”, “Ахборот библиография бўлими” ва бошқа ихтисослаштирилган ЭМБни сайтда тақдим этиш;
  • кутубхона нашрлари билан таништириш;
  • таркибий бўлимларимиз фаолияти ҳақида сўзлаб бериш;
  • тадбирларимиз билан таништириш;

Бизнинг бош мақсадимиз – кутубхона ахборот ресурсларидан барча максимал фойдалана олишига эришиш! 21 аср бошларидаги ахборот инқилоби кутубхоналар аҳамиятини тубдан ўзгартирди. Янги ахборот технологияларини қўллаш натижасида ахборотдан фойдаланиш имконияти  ортди.

Шунга кўра Президентимиз И.Каримовнинг 2006 йил 20 июндаги 381 сонли “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори кутубхона хизматини шакллантиришда муҳим қадам бўлди.

Янги ахборот технологиялари асосида хизмат кўрсатиш, аҳолини тизимли ахборот билан янада кенгроқ таъминлаш барча кутубхоналарнинг асосий вазифаси бўлди. Бугунги кун китобхони ўзига керакли бўлган китобни электрон каталог ёрдамида бир неча сонияда топиш, Интернет орқали жаҳоннинг йирик кутубхоналари маълумотлар базаси билан танишиш имкониятига эга бўлди. 

Бугунги кунда Фарғона вилоятида битта ахборот кутубхона маркази, 229 та ахборот ресурс маркази, шунингдек, иккита кўзи ожизлар махсус кутубхонаси ва турли ташкилотлар кутубхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакат Президенти Қарорига кўра, Ахборот-кутубхона маркази вилоят кутубхонаси негизида ташкил этилди, ахборот ресурс марказлари эса тегишли бошқарма ва ўқув юртлари тасарруфига ўтказилди.

Бизнинг Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят илмий –универсал кутубхона Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази (АКМ) деб ўзгартирилди ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (2012 йилдан - Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, 2015 йил 4 февралдан - Ўзбекистон Республикаси  ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) тасарруфига ўтказилди.

АКМ таркиби ҳам ўзгарди, янги бўлим ва секторлар пайдо бўлди. Локал компьютер тармоғи ташкил этилди. АКМ Интернетга (шу жумладан ZiyoNET) кириш имконига эга. “Ирбис” кутубхона дастури асосида барча кутубхоначилик жараёнлари автоматлаштирилган.

5 та автоматлаштирилган ишчи ўринлари (АИЎ)  “Администратор”, “Комплектловчи”, “Каталоглаштирувчи”, “Китобхон” , “Китоб берилиши” ташкил этилган. Ахборот технологиялари бўлими томонидан ишлаб чиқилган “Статистика” файллар комплекси асосида асосий кутубхона статистикаси автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда.

 

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100