Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Абу Исо Муҳаммад ат- Термизий

-391.jpg

Абу Исо Му
ҳаммад ат- Термизий
(824-892)

     Ислом илмларининг тараққий этишида Туркистон шаҳарлари ичида Термиз кенти ҳам катта аҳамият касб этган. Самарқанд ва Бухорони Балх каби қадимий илм маркази билан боғловчи шаҳар Термиз эди. Шунинг учун ҳам бу ерда кўплаб алломалар етишиб чиққан. Шулардан бири - Абу Исо Имом Термизийдир. Манбаларда айтилишича у 300 дан ортиқ асар битган. Шулардан 57 таси бизнинг замонамизгача етиб келган.
     Тўлиқ номи  Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Сулламий  Буғий Термизий. Сулламий деб нисбат берилишига сабаб боболаридан бири суллам деган араб қабиласига дўст тутинган. Буғий дейилишига сабаб ўша вақтдаги Буғ номли қишлоқда вафот этиб, шу ерга дафн қилинган. Умрининг охирида кўзи ожиз бўлиб қолгани учун ал-Дарир тахаллуси билан ҳам аталган.
     Ат-Термизий милодий 824 йилда Термизда (Буғ қишлоғи, ҳозирги Шеробод тумани), унча бадавлат бўлмаган оилада таваллуд топди. Унинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтиб, дастлабки маълумотни ҳам шу шаҳарда олган. Ат-Термизий ёшлигидан турли илмларни эгаллашга зўр қизиқиш билан интилган. Болалигидан ўта зийраклиги, ёдлаш қобилиятининг кучлилиги, ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган ат-Термизий диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллаб, бу борадаги ўз билимларини муттасил ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларини зиёрат қилган.
     Узоқ йиллар Ироқ, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Узоқ давом этган сафарлари чоғида қироат илми, баён, фиқҳ, тарих, айниқса, ўзи ёшликдан қизиққан ҳадис илми бўйича ўша даврнинг йирик олимларидан таълим олади. Машҳур муҳаддислардан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Қутайба ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғайлон ва бошқалар унинг устозлари эди.
     Термизий Имом Бухорий билан учрашганида (бу учрашув Нишопурда бўлган ва икки аллома беш йил биргаликда яшашган) ҳадиснинг матнинигина эмас, унинг ҳикмати ва фалсафасини тушуниб етганини эътироф этади. Ўз вақтида Имом Бухорий шогирдини мақтаб, камтаринлик билан: "Сен мендан баҳра топганингдан кўра мен сендан кўпроқ баҳра топдим", деган. Бу Термизийга берилган жуда катта баҳо эди.
     Термизий йўлда, сафарда бўлганда ҳам, ёки бир жойда муқим турганда ҳам устозларидан, учратган ровийлардан эшитган ҳадисларни ёзиб олар, уларни тартибли равишда алоҳида-алоҳида қайд қилиб борарди. 868 йилда хориж сафаридан ўз юртига қайтган Термизий илмий-ижодий иш, шогирдлар  тайёрлаш билан машғул бўлди ва йирик муҳаддис, имом сифатида шуҳрат қозонди. Тақводорлик, ислом дини ва ўз обрўсига гард юқтирмасликка интилиш, дунё мол-матоси ва бойликка бепарво қараш, охиратнинг ғамини ейиш Термизийнинг ҳаёти тарзи эди. Ўз даврининг етук муҳаддис олими сифатида танилган ат-Термизий кўпдан-кўп шогирдларга устозлик қилган. Хадис илмидаги унинг шогирдларидан Макҳул ибн ал-Фадл,  Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар, Ҳамод ибн Шокир, Абд ибн Муҳаммад Насафий,  Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Аҳмад ибн Юсуф Насафийларни кўрсатиш мумкин.
     Ат-Термизий қаламига мансуб асарларнинг аксарияти бизгача етиб келган. "Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ" ("Ишонарли тўплам"),  "аш-Шамоил ан-набавия"  ёки "аш-Шамоил ан-набий саллолоҳу алайҳи ва саллам"   ("Пайғамбар алайҳиссаломнинг шакл ва сифатлари"), "ал-Илал фил-ҳадис" ("Ҳадислардаги иллатлар"), "Рисола фил-хилоф вал-жадал" ("Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола"), "ат -Таърих" ("Тарих"), "Китоб уз-зуҳд"  ("Зоҳидлик  китоби"), "Китоб ул-асмо вал-куно" ("Исмлар ва кунялар китоби") каби асарлар шулар жумласига киради. Термизийнинг асарлари ичида энг машҳури, шубҳасиз, "Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ"  бўлиб, 6 та ишончли ҳадислар тўпламидан биридир. Ушбу асар илмий манбаларда "Жомиъ ат-Термизий", "Саҳиҳи Термизий", "Сунани Термизий" номи билан ҳам аталади. Термизийнинг муҳим асарларидан яна бири "аш-Шамоил ан-набавия"  Муҳаммад (ас)нинг шахсий ҳаёти, у зотнинг суврат ва сийрати, ажойиб фазилаталари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир. Бу китоб азалдан исломшунос олимлар, тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига тортиб келади. Араб тилида битилган ушбу асарга бир қанча шарҳлар ҳам ёзилган. Унинг тили равон, услуби ниҳоятда оддий. Асар форс ва турк тилларига таржима қилинган.  "аш-Шамоил ан-набавия"нинг 1-қисмида келтирилган ҳадиси шарифлар пайғамбарнинг суврат (ташқи қиёфаси)ига, 2-қисмида келтирилган ҳадиси шарифлар эса ички дунёси-ю, ахлоқий фазилатларини баён қилишга бағишланган. Китобнинг 16 асрга оид бир қўлёзмаси Тошкентда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланади.   "Аш-Шамоил ан-набавия"  ўзбек тилига ўгирилиб, сўнгги йилларда Тошкентда бир неча бор нашр этилди. 1990 йилда Термизий таваллудининг 1200 йиллиги юртимизда кенг нишонланди.  Мустақиллик йилларида Термизийнинг ёдгорлик мажмуаси қайтадан таъмирланиб, қутлуғ зиёратгоҳга айлантирилди.
     Ат-Термизий ўз юртида йирик муҳаддис олим сифатида шуҳрат қозонди ва ижодий иш, шогирдлар тайёрлаш билан машғул бўлди. У ҳижрий 279 (мелодий 892) йилда Термиздан узоқ бўлмаган Буғ қишлогида вафот этади ва шу ерда дафн қилинади.
     Буюк ватандошимиз Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий бизга бой ва катта илмий мерос қолдирди. У Хуросон ва Мовароуннаҳрда илк тасаввуф таълимотчиси, ҳуқуқшунослик, табиатшунослик, табобат, илму нужум, тилшунослик, ахлоқ ва бошқа кўплаб қомусий илм соҳаларида асарлар яратган алломадир.

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100