Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Абу Наср Форобий

image_84.jpg

          Абу Наср Форобий
        (873-950)

Форобий унинг тахаллуси бўлиб, тўлиқ номи Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон – жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Марказий осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожи унинг номи билан боғлиқ. Форобий ўз замонаси илмларининг барча соҳасини мукаммал билганлиги ва бу илмлар ривожига катта ҳисса қўшганлиги, юнон фалсафасини шарҳлаб, дунёга кенг танитганлиги туфайли Шарқ мамлакатларида унинг номи улуғланиб, “Ал-Муаллим ас-соний” –“Иккинчи муаллим” (Аристотелдан кейин), “Шарқ Арастуси” деб юритилган.
     Форобий туркий қабилалардан бўлган ҳарбий хизматчи оиласида, Сирдарё қирғоғидаги Фороб – Ўтрор деган жойда туғилган. У туғилган ҳудуд Сомонийлар томонидан бошқарилиб, араб халифалигининг шимолий чагараси ҳисобланган. Форобий бошланғич маълумотни она юртида олди. Сўнг Тошкент (Шош), Бухоро, Самарқандда ўқиди. Кейинроқ ўз маълумотини ошириш учун араб халифалигининг маданий маркази бўлган Бағдодга келди. Бағдодда бу даврда мусулмон дунёсининг турли ўлкаларидан, хусусан Марказий Осиёдан келган кўп илм аҳллари тўпланишган эди. У ерга бора туриб Форобий Эрон шаҳарлари – Исфаҳон, Ҳамадон, Райда ва бошқа жойларда бўлди. Форобий Бағдодда ал-Мутаддил (829-902), ал-Муқтафий (902-908), ал-Муқтадир (908-932) халифаликлари даврида яшади. У бу ерда ўрта аср фани ва тилининг турли соҳалари, юнон фалсафий мактаблари билан чуқур танишиб, ўзга диний эътиқод, фалсафий фикрдаги кишилар билан илмий мулоқотда бўлди. Абу Башар Матта ибн Юнусдан (870-940) юнон тили ва фалсафасини, Юҳанна ибн Хийлон (860-920)дан табобат ва мантиқ илмини ўрганди. Айрим маълумотларга қараганда, у 70 дан ортиқ тилни билган.
     Тахминан 941 йилдан бошлаб Форобий Дамашқда яшаган. Шаҳар чеккасидаги боғда қоровул бўлиб, камтарона кун кечириб, илм билан шуғулланган. Сўнгги йиллар у Ҳалаб (Алеппо) ҳокими Сайфудавла Ҳамдамид (943-967) илтифотига сазовор бўлди. Тадқиқотлар унинг Ҳалабдаги ҳаётини энг самарали ҳисоблайдилар. Чунки бу ҳоким ҳурфикрлилиги, илм-фанга эътибор берганлиги билан ажралиб турган. У Форобийни саройга таклиф этади, лекин Форобий бунга кўнмайди, оддий ҳаёт кечиришни афзал кўради. Форобий 949-950 йилларда Мисрда, сўнг Дамашқда яшаб, шу ерда вафот этган ва “Боб ас-сағир” қабристонига дафн қилинган. 

Форобий ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларининг қарийб барча соҳаларида 160 дан ортиқ асар яратган. У турли билимларнинг назарий томонлари, фалсафий мазмуни билан кўпроқ қизиққанлиги учун унинг асарларини 2 гуруҳга ажратиш мумкин:

1) юнон файласуфлари, табиатшуносларининг илмий меросини изоҳлаш, тарғиб қилиш ва ўрганишга бағишланган асарлар;

2) фаннинг турли соҳаларига оид мавзулардаги асарлар.

Форобий қадимги .нон мутафаккирлари – Платон, Аристотель, Эвклид, Птоломей, Порфирийларнинг асарларига шарҳлар ёзган. Айниқса, Аристотель асарлари (“Метафизика”, “Этика”, “Риторика”, “Софистика” ва б.)ни батафсил изоҳлаб, қийин жойларини тушунтириб бера олган, камчиликларини кўрсатган, айни вақтда бу асарларнинг умумий мазмунини очиб берувчи махсус асарлар яратган. Форобий шарҳлари Ўрта ва Яқин Шарқ илғор мутафаккирларининг дунёқарашини шакллантиришда, уларни Аристотель ғоялари руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Абу Али ибн Сино Форобий шарҳларини ўқиб, Аристотель асарларини тушунганлигини алоҳида таъкидлайди. Форобийнинг шарҳ ёзиш фаолияти фақат Шарқнигина эмас, ўрта аср Европасини ҳам юнон илми билан таништиришда катта роль ўйнади. Бу фаолият унинг илмий фаолияти тараққиётининг биринчи босқичини ташкил этади. Бу босқич Форобийга ўзига хос мактаб хизматини ўтаган ва янги мавзуларда тадқиқотлар олиб бориш учун замин ҳозирлаган.

Форобийнинг бундай асарларини мазмунига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

1)      фалсафанинг умумий масалаларига, яъни билимнинг умумий хусусиятлари, қонуниятлари ва турли категорияларига бағишланган асарлар;

2)      инсон билиш фаолиятининг фалсафий томонларига бағишланган, яъни билишнинг шакллари, босқичлари, усуллари ҳақидаги асарлар;

3)      фалсафа ва табиий фанларнинг фан сифатидаги мазмуни, тематикаси ҳақидаги асарлар;

4)      модданинг миқдори, фазовий ва ҳажмий муносабатларини ўрганишга бағишланган, яъни математика фанлари – арифметика, геометрия, астрономия ва мусиқага оид асарлар;

5)      модда хоссалари ва турларини, ноорганик табиатнинг, ҳайвонлар ва инсон организмининг хусусиятларини ўрганувчи, яъни табиий фанлар – физика, кимё, оптика, тиббиёт, биологияга бағишланган асарлар;

6)      тилшунослик, шеърият, нотиқлик санъати, хаттотликка оид асарлар;

7)      ижтимоий-сиёсий ҳаёт, давлатни бошқариш масалаларига, ахлоқ, тарбияга бағишланган, яъни ҳуқуқшунослик, этика, педагогикага доир асарлар.

Форобийнинг илмий мероси, умуман, ўрта аср Шарқининг маданий-маънавий ҳаётидан, табиий-илмий, ижтимоий-сиёсий масалаларидан жуда бой маълумот беради.  Мутафаккир ўз асарларини ўша даврда Шарқ мамлакатларида илмий-адабий тил ҳисобланган араб тилида ёзади. Форобий шунингдек, араб ва форс тилларида фалсафий мазмундаги шеърлар ҳам ёзган.
    Форобий асарлари XII- XIII асрлардаёқ лотин, қадимий яҳудий, форс тилларига, кейинчалик бошқа тилларга таржима қилиниб, дунёга кенг тарқалган. Сўнгги асрларда кўчирилган нусхалари кўп мамлакатларнинг кутубхона ва муассасаларида сақланади. Тошкентда Шарқшунослик институтида қадимги Шарқ файласуфлари асарларидан жами 107 рисолани, жумладан, Форобийнинг 16 арабча рисоласини ўз ичига олган “Ҳакимлар рисолалари тўплами” (“Мажмуат расоил ал-ҳукамо”, Қўлёзмалар фонди, 2385-ин.) бор. Бу ноёб қўлёзма Форобий асарларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Тўпламдаги Форобий рисолалари 1975 йили қисман ўзбек тилига таржима қилиниб нашр этилди.
    Форобий ақлли инсон ҳақида гапириб бундай ёзади:”Ақлли деб шундай кишиларга айтиладики, улар фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, зарур нарсаларни кашф ва ихтиро этишга зўр истеъдодга эга, ёмон ишлардан ўзини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар. Ёмон ишларни ўйлаб топиш учун зеҳн-идрокка эга бўлганларни ақлли деб бўлмайди, уларни айёр, алдоқчи деган номлар билан атамоқ лозим”.
    Форобий дунёқарашининг шаклланишига асосан Шарқнинг қадимги илғор маданияти анъаналари, араб халифалигига қарши халқ ҳаракатлари, ўрта аср табиий-илмий тафаккур ютуқлари, Юнонистоннинг фалсафий мероси таъсир кўрсатди. Форобий авваламбор Аристотель таълимотини тиклаш, асослаш ва илғор томонларини сўнгги илмий ютуқлар асосида ривожлантиришга ҳаракат қилиб, Шарқ аристотелизм оқимини вужудга келтирди. Бу оқимнинг услуби, муҳим масалалари, категорияларини ишлаб чиқди.
    Форобий ўз давридаёқ буюк олим сифатида машҳур бўлган. Шарқ халқларида у ҳақда турли ҳикоя, ривоятлар вужудга келган. Ўрта аср олимларидан ибн Халликон, ибн ал-Кифтий, ибн Аби Усабиъа, Байҳақийлар ўз асарларида Форобий ижодини ўрганиб, унинг ғояларини ривожлантирганлар. Хусусан, ибн Рушд Форобий асарларини ўрганибгина қолмай, уларга шарҳлар ҳам ёзди. Тараққийпарвар инсоният Форобий ижодига ҳурмат билан қараб, унинг меросини чуқур ўрганади. Европа олимларидан Б. М. Штреншнейдер, Карра де Во, Т. У. Буур, Р. Хаммонд, Р. де Эрланже, Ф. Детерици, Г. Фармер, Н. Ришар, Г. Лей, Шарқ олимларидан Нафисий, Умар Фаррух, Туркер, М. Махди ва бошқалар Форобий меросини ўрганишга муайян ҳисса қўшдилар. Кейинги йилларда унинг ижоди ва таълимотига бағишланган бир қанча тадқиқотлар, асарлар юзага келди.

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100