Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллудининг 682 йиллигига.

 Ҳурматли китобхонлар!

 Буюк Соҳибқирон Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан ташкил этилган электрон кўргазмани эътиборингизга ҳавола этамиз.
«Шонли ва бой тарихимиз кўзгуси»

Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллудининг 682 йиллигига.

         Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

      Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган.

      Амир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштирганини таъкидлайди.

       Буюк аждодимиз – Соҳибқирон Амир Темур нафақат ўзбек халқининг, балки адолат деб яшаган, яшаётган, яшайдиган инсониятнинг қалбидан чуқур жой олган, десак муболаға бўлмайди.

 

18325538 Амир Темур – енгилмас қахрамон, миллатнинг ҳақиқий етакчиси, фавқулодда буюк шахс,
буюк инсон.

И. А. Каримов

18325538

3Али Муҳаммад. Амир Темур қалбида чақнаган нур / М. Али, Т. Хайит. – Toshkent : O'qituvchi, 2016. – 264 б.

Мазкур китоб диалог, яъни дилкаш суҳбат тарзида ёзилган, бошқача айтганда, уни кўнгилдаги гаплар дейиш мумкин. Муаллифлар ҳеч ким билан бахслашмайдилар, тортишмайдилар. Соҳибқирон Амир Темур шахси, фаолияти, тарихимиз, мустақиллигимиз, адабиёт, хилма-хил тақдирлар, одамлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўртоқлашадилар, ўқувчини беихтиёр суҳбатга чорлайдилар.

Амир Темур жаҳон тарихида / масъул муҳаррир Ҳ. Кароматов. – Тўлд. ва қайта ишл. 2-чи нашри. – Тошкент : 2001. – 304 б.

 Ушбу китоб Амир Темур ва Темурийлар даврида фан, маданият ва таълимнинг мисли кўрилмаган даражада гуллаб яшнаганлиги ҳақида ҳужжатлар асосида сермазмун ҳикоя қилади.           57730bdac469c

5Али, Муҳаммад. Амир Темур чамани / М. Али; муҳаррир К. Бўронов. – Ташкент : Ўзбекистон, 2006. – 216 б. 5000 нусха.

Соҳибкирон Амир Темур даври тарихи Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ижодида етакчи ўрин эгаллайди. Адиб бу мавзудаги асарларини жамлаб китоб ҳолига келтирди. Ундаги шеърлар, достон, ҳикоя, тарихий романлардан парчалар, Улугбек Мирзо ҳаётига бағишланган драматик асар ҳамда эссе ва публицистик мақолалар Амир Темур ва темурийлар даври ҳақида ҳикоя қилади.

перо

8Бўриев, Омонулло. Темурийлар даври ёзма манбаларида Маркизий Осиё : тарихий- географик лавҳалар / О. Бўриев; муҳаррирлар С. Абдукаримов, А. Ўринбоев. – Тошкент : Ўзбекистон, 1997. – 168 б.

Ушбу китобда Темурийлар даври ёзма манбалари маълумотлари асосида Марказий Осиёнинг 14 - 15 асрлардаги маъмурий - худудий бўлиниши, табиати, хўжалиги, суз юритилади.

   depositphotos_66213913-Kazakhstan-solar-sign-ornament

4Руи Гонсалес де Клавихо.  Самарқандга - Амир Темур саройига саёҳат кундалиги. 1403-1406 йиллар / К. Руи Гонсалес; муҳаррир М. Али. – Ташкент : Ўзбекистон, 2010. – 261 б.

 Мазкур китобда Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти, унинг ҳукмронлиги ва тасарруфида бўлган ерлар тавсифи ҳақида сўз юритилади.

 

 post-24775-1278263004

9Дадабоев, Ҳамидулла. Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати / Ҳ. Дадабоев; муҳаррир А. Қаюмов. – Тошкент : Ёзувчи, 1996. – 96 б.
 Ушбу рисолада Темурбекнинг жаҳоншумул обрў-эътибор ва шон-шуҳрат топишида бош омил ҳисобланган жиҳат, яъни саркардалик истеъдоди, ҳарбий маҳорати, жаҳон ҳарб саънати ривожига қўшган улкан ҳиссаси, у тузган армиянинг таркибий тузилиши акс этган.

Амир Темур санъатни юксак қадрлар эди.
Унинг ўзи бадиий асарлар мажмуасига
эга эди.
Турли тоифадаги машшоқлар, суҳандонлар, ҳайкалтарошлар, боғбонлар, рассомлар жаҳоннинг ҳар хил давлатларидан
Амир Темур саройига тўпланган эдилар.

 Хильда  Хукхэм.

uzbklipart2-242x136

10

Мўминов, Иброҳим. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли: ёзма манбалар маълумоти асосида / И. Мўминов; муҳаррир Н. Қосимова. – Тошкент : Фан, 1993. – 57 б.

Ушбу рисола 1968 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, ўша йилларда академиянинг вице-президенти бўлиб ишлаган Иброҳим Мўминов томонидан ёзма манбалар асосида ёзилган эди. Унда буюк бобомиз амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли илмий ёритиб берилган.

     перо

1

Равшанов, Поён. Темурийлар силсиласи : тарихий роман / П. Равшанов. – Tошкент : Янги аср авлоди, 2017. – 480 б.

Ушбу китобда Темурий мирзоларнинг муросада йироқ, муттасил ёвлашуви ташқи тажовуз ва босқинларга йўл очилганлиги, натижада буюк Амир Темур асос солган улкан салтанатнинг емирилиши ва интихосига сабаб бўлганлиги теран талқин этилган.

перо

2Содиқов, Ҳамдам. Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати : тарихий бадиалар / Ҳ. Содиқов. – Қайта нашри. – Тошкент : Art flex, 2016. – 576 б.

Ушбу китоб Соҳибқирон Амир Темур шахсининг янги бир қиррасини очади. Унинг давлат хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим омил - разведка ва контрразведка соҳасида олиб борган ўзига хос ва айни дамда одилона сиёсати, жанговор фаолияти асарда аниқ ва равшан ёритиб берилади.

7

Файзиев, Туғрун.  Темурийлар шажараси : монография / Т. Файзиев. – Тошкент : Ёзувчи, 1995. – 349 б.

Таниқли муҳаррир, тарих фанлари номзоди Турғун Файзиев жуда узоқ йиллар давомида Соҳибқирон Темур ҳазратнинг ҳаёт йўли, сиёсий ва ҳарбий шажараси ҳақида катта китоб битди. Бу китоб ажойиб бир қисса каби бир зарб билан ўқилади ва Соҳибқирон авлод аждоди ҳақида янги-янги далилларни очиб беради.

перо

0002

 

     Воҳидов, Ш. Амир Темур дипломатиясида сиёсий барқарорлик омили / Ш. Воҳидов // Маънавий ҳаёт. – 2016. – № 1. – Б. 45-49.

 XIV асрнинг иккинчи ярми Мавороуннаҳрда мўғил истибдодининг таназзули билан характерланади. Чиғатой авлодларининг ўзаро тож-тахт учун курашлари давом этаётган бир вақтда маҳаллий туркий халқлар орасида миллий озодлик ҳаракатлари ва бунинг табиий ҳосиласи бўлган миллий давлатчилик кайфиятлари кучайиб келмоқда эди. Худди шундай мураккаб сиёсий вазиятда тарих саҳнасига чиққан Соҳибқирон Амир Темур туркий қавмларнинг ҳарбий, иқтисодий ва маданий салоҳиятига таянишни маъқул кўрди.

0008

    Маҳмуд, У. “Олимлар ила мунозараларга киришар ва кўпинча ғолиб чиқар эди... / У. Маҳмуд // Манъавий ҳаёт. – 2014. – № 1(2). Б. 5-12.

  Буюк аждодимиз – Соҳибқирон Амир Темур нафақат ўзбек халқининг, балки адолат деб яшаган, яшайдиган инсониятнинг қалбидан чуқур жой олган. Мақолада Амир Темурнинг ажойиб хислатлари ҳақида сўз боради 

0006

   
    Чориев, Т. Темурийлар даври мусиқа санъати / Т. Чориев
// Мозийдан садо. – 2016. – №4. – Б. 19.

     Амир Темур ва Темурийлар даврида, яъни XIV-XV асрларда Самарқанд маркази фан, адабиёт, мусиқа ва тасвирий санъат, халқ театри, рақс санъатлари юксак ривожланган марказ сифатида тан олинган.

0013

    Саидов, А. Амир Темур ва дипломатия / А. Саидов // Ҳуқуқ ва бурч. – 2014. – № 4. – Б. 27–30.

 Амир Темур Европа давлатлари рахбарлари билан фаол сиёсий ва савдо муносабатлариолиб борган. Маколада Амир Темурнинг дипломатик ёзишмалари хакида суз боради.

 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100