Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Аслонов Шоҳидбек Фарходович

аслонов 1

1986 йили Фарғона вилояти Сўх туманида туғилган.

Маълумоти олий. 2008 йили Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Мутахассислиги журналист.

2010 йилдан 2013 йилгача “Маънавият” газетасида бўлим мудири лавозимида ишлаган.

2011 йилдан 2015 йилгача “Фарғона ҳақиқати”-“Ферганская правда” газеталари мухбири вазифасида фаолият олиб борган.

2013 йилдан 2014 йилгача Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази электрон ўқув зали сектори мудири, 2014-2015 йилларда АКМ ўлкашунослик сектори бош кутубхоначиси вазифасида ишлаган.

2015 йил 25 мартдан Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Ш.Аслонов оилали, бир ўғил ва икки қизнинг отаси.

АКМ директори мажбуриятлари:

АКМ директори ходимларни малакавий талабларга мувофиқ меҳнат шартномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг талаблари асосида ишга олишга;

АКМ иш фаолияти сифатини ва самарадорлигини ҳамда ходимлар ишчанлигини оширган ҳолда ташкиллаштиришга, меҳнатни тўғри ташкил этиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқишга ва уларни бажарилишини назорат қилишга;

АКМ ходимларининг моддий жавобгарлигини назорат қилишга. АКМ фондини тўғри сақлаш учун шароит яратишга, АКМнинг ноёб фонди фаолиятини назорат қилиб боришга;

АКМ фондини матбуот асарлари, электрон ресурслар билан бойитиш йўлларини қидиришга, нашриёт ва бошқа ахборот органлари билан ҳамкорлик юритишга;

АКМ фондини электрон ресурслар ва маълумот базалари билан бойитиш мақсадида АКМ фондидан ва Интернетдан келиб чиққан ҳолда тўлиқ матнли электрон базаларни яратиш бўйича ишларни ташкиллаштиришга;

АКМ фондини шакллантиришда аввало вилоятда ривожланган соҳа йўналишларига оид ҳужжатлар билан тўлдиришни ҳисобга олишга;

Фойдаланувчиларнинг адабиётларга бўлган талабларини ўз вақтида қондириш учун шароитлар яратишга, ахборот етказиш ишининг тезкорлигини ошириш ва электрон ҳужжатларни китобхонларга масофадан элтиб бериш бўйича чоралар кўришга;

Ўлкашунослик фаолиятини мақсадли ва талаб даражасида олиб боришга ва ўлкашуносликка оид ресурсларни (тўлиқ матнли)  яратиш бўйича ишларни ташкиллаштиришга;

АКМнинг электрон локал тармоғи ишларини ташкил қилишга ва узлуксиз фаолиятини таъминлашга;

Веб тармоқларини узлуксиз ишлашини таъминлашга ва Веб сайтга малумотларни ўз вақтида жойлаштириш ишларини назорат қилишга;

АКМ хизматига замонавий компьютер ва нусха олиш, кўпайтириш ва бошқа техникасининг жорий қилинишига;

5 йиллик истиқболдаги АКМнинг ривожланиш режасини тузишга ва жорий этилишини таъминлашга;

РАКМга АКМнинг йиллик иш режасини, ҳисоботларини тасдиқланган ва имзоланган ҳолда белгиланган муддатда тақдим этишга;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги 1999 йил 12 январ 12-сонли қарори, 2006 йил 5 декабрдаги "Тарқатилиши чекланган махфий бўлмаган маълумотли ҳужжатлар, ишлар ва нашрларни ҳисобга олиш, муомалага чиқариш ва сақлаш  тартиби тўғрисида"ги йўриқнома ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан қабул қилинган барча учун мажбурий бўлган йўриқномалар талабларига амал қилишга;

АКМнинг тегишли расмий ҳужжатларини (Низом, АКМдан фойдаланиш қоидалари, лавозим йўриқномалари, кутубхоначиликка оид бошқа йўриқномалари, пешлавҳалар, АКМ рамзлари, муҳр ва штампи, ҳисоб рақамлари ва бошкалар)ни тайёрлаш устидан назорат қилишга, тасдиқлашга, тегишли муассасаларда расмийлаштиришга ва амалиётга жорий этилишини назорат килишга;

АКМнинг ҳисоб-китоб ишларини, молиявий фаолиятини назорат қилишга;

АКМдан чиқаётган ва кираётган барча ҳужжатларнинг ўз вақтида бажарилиши учун масъулдир ва уни назорат қилади;

АКМни бошқарув сифатини, самарадорлигини ошириб боришга;

АКМ фаолиятини такомиллаштиришга ва ривожланишига қаратилган инновацион лойиҳаларни РАКМга тақдим этишга;

АКМ бўлинмаларининг раҳбар ходимларининг мажбуриятларини тақсимлашга;

Вилоятдаги юқори ташкилотлар, бошқа ҳамкор ташкилотлар, маънавият ва маърифат марказлари, таълим-тарбия  муассасалари ва хорижий мамлакатлар вакиллари билан муносабатда бўлишга;

АКМнинг вилоятдаги барча тизимлардаги ахборот-ресурс марказлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этишга;

Вилоятдаги АРМлар фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини олиб боришга;

Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни кутубхоналараро абонемент орқали таъминлаб бошқа кутубхоналар билан алоқаларни амалга оширишга;

АКМ фаолияти юзасидан РАКМга таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билан чиқишга;

Ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантиришга, ходимларни давлат мукофотларига ва турли даражада рағбатлантириш учун тавсия этишга;

АКМга ходимларни лаёқати, маълумоти ва бошка хусусиятларига кўра ишга қабул килишга, меҳнат қонунчилигига асосан ишдан бўшатишга;

Касаба уюшмаси билан биргаликда ходимларнинг шикоят ва аризаларини кўришга ва ҳал этишга;

АКМ китобхонларига ахборот-кутубхона хизматининг тўғри ташкил этилишини назорат қилишга;

Ахборот-кутубхона маркази фаолиятига оид вилоят, республика ва халқаро миқёсида семинар, симпозиум, анжуманларда иштирок этишга;

АКМ Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни назорат қилишга; фаолиятида мамлакатимиз ва хорижий грантлар билан ишлашни ташкил этишга;

АКМ директори доимий равишда ўз малакасини ошириб боради;

АКМ фаолиятига ҳомийлик қилувчи ташкилотлар билан ҳомийлик ишларини олиб боришга;

АКМ директори марказ фаолиятига жавобгар шахс ҳисобланади.

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100