Ҳурматли китобхонлар!
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллигига
Адабиётимиз тарихида бетакрор сиймолардан бири Абдулла Қаҳҳордир. Бу зот адабиётга кириб келган дамлариданоқ сўз сеҳргари сифатида эътироф этилганди. Абдулла Қаҳҳор жаҳон адабиётида ҳам энг таниқли ёзувчилар сафида туради.
А.Орипов
Атоқли адибимиз Абдулла Қаҳҳорнинг бизга қолдирган бадиий мероси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Унинг чўнг ва заргарлик билан яратилган ҳар бир асарида боқий ҳақиқат муҳри ва шукуҳи бор. Бундай залворли асарлар, шак-шубҳасиз, ёш авлод онгу тафаккурини бойитишда маънавий куч-қудратга эга бебаҳо меросдир. Ёзувчининг ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси эъзоз билан тилга олинмоқда.
Буюк сўз устаси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан ташкил этилган электрон кўргазмани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг ушбу тўпламига унинг энг машҳур қисса ҳамда ҳикоялари жамланган. Адибнинг бизга мерос қолдирган асарлари ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак савияда ёзилган, у яратган образлар ғоят ранг-баранг. Тўпламга киритилган қисса ва ҳикояларнинг аксарияти адабиёт фанидан мактаб дарсликларига киритилган. |
|
Ушбу асар Абдулла Қаҳҳорнинг биринчи романи бўлиб, уни ёш адиб 23-25 ёшида ёзган. Романда 20-йилларнинг иккинчи ярмидаги ўзбек халқи ҳаётининг маиший, этнографик, иқтисодий ва маънавий манзаралари яққол акс эттирилган. Воқеалар тасвирида ёзувчи ҳаёт ҳақиқатини сақлаб қолган. |
|
Романнинг дастлабки варианти “Қўшчинор” номи билан 1946 йилда нашр қилинган. Асарда жамоатлаштириш даврининг воқеалари бадиий тасвирланган. |
|
“Синчалак” асарида ХХ асрда халқимиз босиб ўтган зиддиятли ҳодисалар ўзгача бир нигоҳ, ажиб бир киноялар орқали бадиий идрок этилади.Ўзи мўртгина, нимжонгина бўлса-да, “осмон тушиб кетса, ушлаб қоламан деб оёғини кўтариб” ётадиган синчалакдек жонсарак Саида образи орқали ўзбек аёлларининг характерли типик сифатларини умумлаштиради. |
|
Ушбу қиссада адибнинг болаликда ўзи гувоҳ бўлган, кўрган кечирган воқеалар қаламга олинган. Асарни ўқир экансиз, ўтмишда халқимиз бошидан кечирган қора кунлар таъсирчан бўёқларда тасвирланганига гувоҳ бўласиз. Ушбу асарда адиб болаликда кўрган воқеаларини, билган одамларини шундай ипга тизиб кўрсатадики, бунинг натижасида биз оддий халқ ҳаётининг ранг-баранг қирралари ҳақида тугал тасаввур ҳосил қиламиз. |
|
Мазкур китобга элимизнинг атоқли ва ардоқли ёзувчилари Абдулла Қаҳҳор, Шуҳрат, Одил Ёқубов, Ўлмас Умарбеков, Ўткир Ҳошимовларнинг севги, муҳаббат туйғулари, уларнинг изтиробли, ҳижронли онлари ҳаётий ва гўзал тасвирланган қиссалари жамланган. Давр руҳини сақлаб қолиш мақсадида қиссалардаги баъзи номлар аслиятга асосан қолдирилди. |
|
Абдулла Қаҳҳор ўз асарларида эскиликни танқид қилиб, янгиликни тарғиб этди. У ўз асарларида чўл қувиб, ариқ очиб, бўстон яратган меҳнаткашларни тасвирлаш билан биргаликда, замондан орқада қолган кимсаларни танқид остига олди. Бундай кимсаларни “Аяжонларим” пьесасидаги ўз вазифасига юзаки қарайдиган, қаер ва кимнинг олдига бормасин бир хил, сийқаси чиқиб кетган жумла ва ибораларни ишлатаверадиган, шу сийқа сўзларни ҳам қоғозга қараб гапирадиган нотиқ Ашуралиев образида ҳам кўриш мумкин. |
|
50-йиллар арафасида драматургия соҳасида яратилган “Шоҳи сўзана” қўриқ ерларни ўзлаштириш мавзусида ёзилган комедия. Бу комедияда қўриқ ерларнинг – Мирзачўлнинг ўзлаштирилишидан кўра баъзи кишилар онгидаги шўрнинг бартараф этилиши мавзуси биринчи ўринга олиб чиқилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ўзбек адабиётидаги асосий конфликт – янгилик билан эскилик ўртасидаги зиддият бу комедияда ўзининг теран бадиий тасвирини топган. |
|
Абдулла Қаҳҳор ижодини шеърият билан бошлаган бўлса-да, унинг адабий мероси негизини насрий асарлар ташкил этади. У ижодий фаолияти давомида ҳикоя, очерк, публицистика, қисса ва роман жанрларида самарали ижод қилди. Беш жилдлик “Асарлар”ининг бешинчи жилдига адибнинг турли мавзуларда ёзилган адабий мақолалари ва қайдлари киритилган |
|
Абдулла Қаҳҳор буюк адиб бўлиши билан бирга оилавий турмушда ҳам нозикфаҳм инсон бўлган. У киши шахси мазкур китобда кенг ёритилган, адибнинг китобхонларга номаълум бўлган ҳаёт саҳифалари, ажойиб инсоний фазилатлари, бугунги ёшларимиз учун ҳар томонлама ибратли жиҳатлари самимий тасвирланган. |
|
Иккинчи чўққи // Шарафиддинов, О. Ҳақиқатга садоқат: адабий-танқидий мақолалар / О. Шарафиддинов. – Т. : Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. – Б. 179-230. Ушбу адабий-танқидий мақолалар тўпламида муаллифнинг XX аср ўзбек адабиёти уч авлоди вакилларининг ижодий изланишлари, мураккаб руҳий-маънавий дунёси, маҳорати ҳақида фикрлари баён қилинган... |
|
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор босиб ўтган шарафли ва машаққатли йўл ҳар бир қалам соҳиби, ҳар бир китобхон учун ибрат мактабидир. Улкан истеъдод эгаси сўнгги нафасигача адабиёт даргоҳини муқаддас билди, сўзнинг софлиги, жанговарлиги ва ҳаётийлиги учун қатъий курашди. Ушбу китоб муаллифи сўз устасининг такрорланмас санъаткорлик оламига назар ташлаб, ёзувчи ижодий лабораториясини, унинг маҳорати, иродаси, сабр-бардошини синовдан ўтказган ҳаёт куйини тасвирлайди. |
|
Мазкур альбомда адабиётшунос олимлар, ёзувчи, шоир ва таниқли жамоат арбобларининг Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги фикрлари, адиб асарлари мазмунини акс эттирган расмлар, матнлар берилган. Ушбу альбомдан ўқитувчилар, адабиёт тўгараги раҳбарлари ҳамда кутубхона ходимлари фойдаланишлари мумкин. |
|
Катта карвон садоси // Шарқ юлдузи. – 2007. – № 4. – Б. 3-7. Ёзувчилар уюшмаси фаолларининг йиғилишида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг |
|
Тожиев, А. Ўзбек насрининг чинори / А. Тожиев // Жаҳон адабиёти. – 2012. – № 9. – Б. 182-183. Абдулла Қаҳҳор асарларида воқеалар содда ифодаланади, кераксиз, олди-қочди баёнлардан чекинилиб, юксак бадиий деталлар воситасида инсон қалби ва руҳиятини умумлаштирадиган, ҳаётнинг муҳим томонларини акс эттирадиган хулосалар чиқарилади. Ушбу мақолада адиб ижодининг жиҳатлари ёритилган. |
|
Ёшлик – ҳамиша янгиланиб турадиган ҳолат. Санъат, адабиётнинг вазифаси ана шундай оҳори тўкилмаган янгиликни кашф этиш, мангуга муҳрлашдир. Абдулла Қаҳҳор ижодида ёшларнинг пишиқ-пухта яратилган ўнларча характер, тимсоллари бор. Ёзувчи ҳаётда ҳам, ижоддда ҳам ёшлар руҳидаги ўсиш-ўзгаришларни қунт билан кузатган ва унутилмас ёшлар образини яратган. |
|
Жуманазаров, Х. Буюк қалам соҳиби / Х.Жуманазаров // Муҳофаза+. – 2010. – № 9. – Б. 12-13. Ушбу мақола ХХ аср адабий жараёнида ўзининг мустақил ўрнига эга бўлган атоқли адиб Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бўлиб, ёзувчи асарларининг жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар билан муштараклиги таҳлил қилинган. |
|
Муродов, Ғ. Икки Абдулла / Ғ. Муродов // Ёшлик. – 2007. – № 2. – Б. 30-32. Ушбу мақола ХХ асрнинг икки буюк ижодкори – Абдулла Қодирий ва Абдулла Қаҳҳор ҳақида бўлиб, унда адибларнинг шахси, ижодлари орасидаги муштаракликнинг қирралари очиб берилган. |
|
Абдулла Қаҳҳор бетакрор қаламкаш, меҳрибон ва қаттиққўл устоз, ҳақгўй инсон сифатида эъзозга лойиқ ижодкордир. Ёзувчи юртимиз мустақиллиги орзуси билан яшаган ва курашган инсон эди. Ушбу мақолада Қаҳҳор домланинг содиқ шогирди хотиралари берилган бўлиб, унда устознинг шу фазилатлари тасвирланган. |