Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A
Электрон ўқув зали
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг
Электрон ўқув зали
Турсунова Нигора Изатуллоевна
Электрон ўкув зали сектори мудири
Тел: (998 73) 244-07-91
Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31а.
E-mail:electron@ferlibrary.uz
Ўқув зали Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимининг таркибий бўғинларидан ҳисобланади.
Бўлимнинг вазифалари:
- Кутубхонанинг электрон фондини: библиографик маълумотлар базасини, ўкув дастурларини, электрон китобларни, электрон луғатларни, маълумотномаларни, энциклопедияларни ва бошка электрон ташувчилардаги ҳужжатларни шакллантириш ва ривожлантириш:
- Электрон ўқув залида фойдаланувчиларга ахборот-кутубхоначилик хизмати кўрсатиш;
- Ўқув ва илмий характердаги электрон ҳужжатлар билан кутубхона фойдаланувчиларини таъминлаш;
- Ахборот қидириш масалалари бўйича якка ва гуруҳли маслаҳатлар бериш;
• Кутубхонанинг электрон ресурсларидан фойдаланиш қоидалари ва Ziyonet тизимида ахборот қидириш усуллари бўйича ўқув машғулотлари ўтказиш;
• Электрон ахборот манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини, китобхонларга хизмат кўрсатиш шакли ва усулларини шакллантириш мақсадида кутубхона ахборот хизматининг янги турларини ўрганиш бўйича илмий ва ишчи тадқиқотларини ўтказиш.
Фондлар ва коллекциялар:
- Турли хилдаги мультимедия ташувчилари (компакт-дисклар CD, DVD);
- CD ва DVD ларда китоб ва журналлар иловаси;
- Электрон маълумотлар базаси;
- Россия давлат кутубхонаси электрон каталоги (тўлиқ матнли МБ);
- Ўзбекистон кутубхоналарининг йиғма электрон каталоги;
Кутубхонанинг электрон каталоги (библиографик МБ).
Бўлим қуйидаги бепул ва пуллик хизматларни кўрсатади:
- Залда ишлаш учун компакт-дискларни бериш;
- Ахборот қидиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
- Оқ-қора рангда босиш (чоп этиш) (А4);
- Сканирлаш;
- Ахборотни электрон ташувчиларга ёзиш (CD, DVD, Flash, дискеталарга);
- Ziyonetга кириш.
Электрон ўқув зали келгусида ўз хизматларини кенгайтиришни, тақдим этиладиган хизматлар турларининг ранг-баранг бўлишини, шунингдек, фондни тўкислашни режалаштирмоқда:
- Интернет тизимида қидириш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш;
- Электрон дарсликлар;
- Электрон луғатлар, энциклопедиялар;
- Журналларнинг электрон шакллари;
- Рангли босиш (чоп этиш) (А4);
- Интернетга кириш.
Бўлимнинг иш вақти: 8:00 дан 18:00 гача
Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси
Электрон ўқув залига хуш келибсиз. Сизларга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!