Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Эртамизга соя солмасин ғубор

      Эртамизга соя солмасин ғубор

      Инсоният илму фанда янги-янги чўққиларни забт этмоқда. Само жисмлари, уларнинг ҳаракатини кузатмоқда. Эзгуликка хизмат қилувчи янгиликлар, ихтиролар қилинмоқда. Аммо ҳали-ҳануз келажакка таҳдид солувчи хавф-хатарлар сақланиб келмоқда. Улардан бири гиёҳвандликдир.

     Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш инсоннинг наслига катта зарар етказади.здоровый образ жизни Ҳолбуки, инсон ўз наслининг давомчилари бўлган авлодларига яхши нарсаларни мерос қилиб қолдириши лозим. Гиёҳвандлар эса, ўз зурриётларини майиб-мажруҳ, ногирон, ақлан заиф, ахлоқи бузуқ ҳолда дунёга келишларига сабабчи бўлади.

      Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг Ахборот -библиография бўлими Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан “Эртамизга соя солмасин ғубор” номли кўргазма тайёрлади. Ушбу кўргазмадан гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари,  у ҳақидаги статистик маълумотлар, гиёҳвандликка қарши кураш борасида юртимизда ва дунёда олиб борилаётган бир қатор тадбирлар ҳақида маълумотлар жамланган.

 
       1. Гиёҳвандлик - глобал муаммо // Ёш куч. – 2009. – N9/10. – Б. 24–25.    

Гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, уни ўзига бўйсундириш ва онгини заҳарлашга қодир воситадир. Бу касалликка чалинган одам организмида чуқур ўзгаришлар содир бўлиб, уни таназзулга олиб келади.

2. Жўраев Э.Гиёҳвандликка қарши кураш - умуммиллий вазифа // Huquq va burch. – 2009. – N6. – Б. 30–32.

Мақола гиёҳвандликка қарши кураш  борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар хусусида.

3. Насимов А. Заҳри қотил домига илинманг / А. Насимов // Қалқон. – 2014. – N8. – Б. 36.

Мақола гиёҳванликнинг оқибатлари ва уни олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида.

4.Тоғаев Қ. Маманабиев И. Гиёҳвандликка қарши кураш / Қ. Тоғаев // Ҳуқуқ ва бурч. – 2013. – N3. – Б. 7.

Инсоният тараққиётнинг янги янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид солувчи бир қанча омиллар сақланиб келинмоқда. Ана шу хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

5. Раджабов Ғ.Толмасов Ш. Гиёҳвандлик балосидан асрасин / Ғ. Раджабов //  Ёш куч. – 2015. – N6. – Б. 18–19. 

Гиёҳвандликни инсоният генофонига солаётган хавфи ҳозирнинг долзарб муаммоси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда дунё бўйича 200 миллиондан ортиқ киши гиёҳвандлик ботқоғига ботган. 

6. Тожиев М.Эшматова М. Аср вабоси / М. Тожиев // Мuhofaza+. – 2014. – N5. – Б. 23

Мақолада гиёҳвандликнинг турлари ва уларнинг инсон организмига салбий таъсири ҳақида маълумотлар берилган. 

7. Муродов Б. Ушбу иллат домига илинманг!/ Б. Муродов // Қалқон. – 2014. – N5. – Б. 34–35.

Гиёҳвандлик инсоният соғлиғи ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солиш билан бирга, муайян ҳудудда криминоген вазиятга, жамиятнинг иқтисодий-маданий негизига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотида таъкидланишича, инсоният саломатлигининг бугуни ва келажаги учун энг катта глобал таҳдид гиёҳвандликдир. Ушбу иллат уюшган жиноятчиликнинг авж олиши, аҳоли ўртасида ОИТС ва бошқа юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

8.  Мамажонов Ф.Хужахонов Ж. Гиёҳвандлик – манқуртлик демак / Ф. Мамажонов // Қалқон. – 2007.  – N6. - Б. 33–34.

Ҳаёт ўзи азалдан шундай: кимдир ғолиб, кимдир эса мағлуб. Аммо инсон ўз нафси қаршисида ожиз қолиши ҳаётда кўпроқ учраса керак. Нафснинг эса кўринишлари, шакл-шамойиллари турлича. Гиёҳвандлик ҳам нафсга қул бўлишнинг бир кўринишидир. 

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100