Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Фарғона вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши совғаси

Фарғона вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан  совға қилинган нашрларни Сизнинг эътиборингизга тақдим этамиз.

2013 йилда Фарғона вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан  170 нусха китоблар совға қилинди.

герои ферга

 
Собир, Набижон
Фарғоналик қаҳрамонлар: очерклар (ўзбек, тожик, рус ва инглиз тилларида) /Н.Собир. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2013. - 200 б.

   Ушбу китобда мамлакатимиз Президенти томонидан «Ўзбекистон Қаҳрамони» деган юксак унвонга муносиб деб топилган, фахру ифтихоримизга айланган фарғоналик фидойи инсонлар ҳақида сўз боради.
   Фарғоналик қаҳрамонларнинг ҳалол меҳнати, она юртга чексиз муҳаббат билан йўғрилган ҳаёт йўллари барчамиз, айниқса, ёшларимиз учун ибрат намунасини ўташига ишончимиз комил.

 Китобни ўлкашунослик секторидан топиш мумкин

Фаргона туман


Абдулаҳатов, Н., Зоҳидов, Ф.

Фарғона  тумани  тарихи /асотирлар,  лавҳалар,  изланишлар/  «Фарғона» нашриёти/Фарғона - 2013 й. 368 б.

   Ушбу тарихий-ҳужжатли асарда  Фарғона тумани қишлоқлари ўтмиши, улардаги муқаддас зиёратгоҳлар ҳамда ана шу қадамжолар билан боғлик халқона қарашлар ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек,собиқ мустабид тузумнинг қатағон  сиёсати тиғига дучор бўлган Фарғона туманилик юртдошларимиз ҳақида маълумотлар берилади.
   Китоб Ватанимиз тарихига кизиқувчи барча ёшдаги ўқувчиларга мўлжалланган.

Китобни ўлкашунослик секторидан топиш мумкин

Фаргона тарих4

Хўжаев, Аблат

Фарғона тарихига оид маълумотлар: Қадимий ва илк ўрта аср Хитой манбаларидан таржималар ва уларга шарҳлар / А.Хўжаев. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2013.-288 6.

   Мазкур асарда милоддан аввалги II-милодий XII асрлар оралиғида ёзилган сулолалар тарихи, айрим мавзуларга бағишланган тарихий асарлар ва сафарномалар каби хитой манбаларидаги қадимий Фарғона тарихига оид асосий маълумотларнинг ўзбек тилидаги илмий таржимаси ва бир қатор топоним ҳамда этнонимларга батафсил ёзилган шарҳлар келтирилган. Таржималар аслият асосида амалга оширилган. Шарҳларни ёзишда муаллиф турли хитой луғатларидан, Хитой Халк Республикаси (ХХР)да хитой ва уйғур тилларида нашр этилган тарихий асарлардан кенг фойдаланган.
   Асар Ўзбекистон тарихининг манба асосини бойитишда муҳим илмий аҳамият касб этади. Китоб соҳа мутахассислари, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Китобни ўлкашунослик секторидан топиш мумкин

сухнома2


Cўфиев, Ўринбой
Сўхнома: тарих ва истиқлол одимлари: тарихий публицистик нашр/ Ў.Сўфиев. - Фарғона:«Фарғона» нашриёти, 2013 йил.-156 6

   Буюк аждодимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қадами етган Сўх замини қадимий ҳамда бой тарихга эга. Бугунги кунда эса тоғлар бағрида жойлашган ушбу сўлим маскан истиқлол шарофати билан жадал ривож топиб, ҳар томонлама обод бўлиб бормоқда. Сўхликларнинг меҳнатсеварлиги, миришкорлиги, шижоатлилиги, санъату адабиётга ошуфталиги ва бошқа кўплаб ажойиб фазилатлари туман эртанги кунининг янада фаровон бўлишини таьминлаши шубҳасиз.         Қўлингиздаги китобда ана шулар ҳақида атрофлича ҳикоя қилинади ва кўплаб рангли суратлар сизнинг таассуротларингизни янада бойитади.

Китобни ўлкашунослик секторидан топиш мумкин

11


ИСЛОҲОТЛАРНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ ЙЎЛИДА
/Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига юзасидан услубий қўлланма /

   Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги «2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади» деб номланган маърузаси асосида тузилган.

Қўлланма тарғиботчилар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.

Китобни ўлкашунослик секторидан топиш мумкин

Ёруг


Мадалимов А. ва бошқ. (жамоа)

Ёруғ  келажагимизнинг асосий омили: Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси асосида услубий қўлланма/А.Мадалимов -

   Ушбу услубий кўлланма Президент Ислом Каримовнинг 2013 йил 7 декабрда Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 21 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги «Амалга ошираётган ислоҳотларимизни яна-да чукурлаштириш ва фукаролик жамияти куриш — ёруг келажагимизнинг асосий омилидир» маърузаси асосида тузилган.
   Қўлланма тарғиботчилар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.

 Китобни ўлкашунослик секторидан топиш мумкин