Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Фарид Усмон

Муаллифдан ҳадя

 

Фарид Усмон 1946 йилда Андижонда туғилган.  Андижон Давлат Университетининг филология факультетини тамомлаб, икки йил давомида Москвадаги Жаҳон адабиёти институтининг тингловчиси бўлган. Кўплаб китоблар ва қўшиқлар муаллифи. Ҳозирда “Келажак” газетасида муҳаррирлик қилиш билан бирга истеъдодли ёшларнинг жонкуяр мураббийсидир.

 

Фарид Усмон0003


Фарид Усмон. Шоҳ Бобур юлдузи:
Қисса ва ҳикоялар/ Ф.Усмон. - Андижон: Ҳаёт, 2013. 68 б.

    Бобур Мирзо ўқимишли, ақлли йигит эди. "У ўз замонасидаги кенг қамровли билимларни эгаллаган эди". Асарда шу сатрлар бор. Ёш Бобур шоҳнинг бу барча хислатлари ҳозирги ёшлар учун ибрат мактаби бўла олади. Ёшлар тарбиясида "Шоҳ Бобур юлдузи" қиссаси шу жиҳатдан аҳамиятлидир.

Китобни ўлкашунослик секторидан топиш мумкин

Фарид Усмон


Фарид Усмон. Шаклар қўшиғи: достон
/ Ф. Усмон; Ред.Хуршидабону. - Andijon: Andijon nashriyot-matbaa, 2011. - 63 c..

    Шоир ва носир Фарид Усмоннинг қатор китоблари Сиз, азиз китобхонларимизга яхши таниш. Ушбу "Шаклар қўшиғи" шеърий қиссаси муаллифнинг миллатимиз ва Ватанимиз узоқ тарихига оид асардир.Қиссада мардлик, ватанпарварлик ғоялари улуғланган.

Китобни ўлкашунослик секторидан топиш мумкин

сузнингФарид Усмон

Сўзинг булбул эса бўстонсиз қолмас: Фарид Усмон ижоди ҳақида/ Ред. Х. Тожибоев. - Andijon: Andijon nashriyot-matbaa, 2013. - 123 б.

     «Андижонда бир ишқли дил бор» рисоласининг тўлдирилган нашри сифатида ўқувчиларга тақдим этилаётган ушбу китоб Андижон фарзанди, таниқли ижодкор Фарид Усмон асарлари таҳлилига ва умуман адабиётимиз муаммоларига бағишланганлиги ҳамда ижод ҳақидаги қизиқарли суҳбатлар жамланганлиги билан эътиборлидир. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, рисолада шоир таваллудининг 50, 60 йиллиги муносабати билан эълон қилинган мақолаларда ва асарлар номларида такрорлашлар бўлиши мумкин.
     Рисола адабиёт мутахассислари, шоир, ёзувчилар ва мухлислар учун мўлжалланган.

Китобни ўлкашунослик секторидан топиш мумкин