Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Хизматларимиз

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот - Кутубхона Марказининг 
Хизматлари
Ҳозирда кутубхона қуйидаги хизмат турларини амалга оширмоқда:
БЕПУЛ ХИЗМАТЛАР:
  • 15 кун муддатга 2 марта узайтириш ҳуқуқи билан уйга китоб бериш;
  • шу жумладан, телефон орқали;
  • лозим бўлганда абонентлардан керакли китоб учун буюртмалар олади;
  • буюртмани навбатга қўйиш, шу жумладан телефон орқали;
  • китобларни жавонлардан ва каталоглардан танлашга, йиғишга ёрдам беради;
  • буюртмаларни библиографик тўлдиришни амалга оширади;
  • шаҳарнинг бошқа кутубхоналаридаги китоблар ва бошқа босма нашрлар ҳақида маълумот беради;
  • ўзбек ва рус тилларида библиографик маълумотлар беради;
  • ахборот-кутубхона марказининг каталог ва картотекалари марказий тизими бўйича китобхонларга маслаҳатлар беради;
  • кутубхонанинг таркибий бўлимлари ходимлари қизиқтирган мавзулар бўйича
  • нашрларни қидириш ва йиғишда консультатив ёрдамни амалга оширадилар;
  • китоблар ва бошқа нашрларни китоб сақлаш бўлимидан ўқув залларида фойдаланиш учун беради;
  • овозли ёзувларни эшитиш.

  • ПУЛЛИК ХИЗМАТЛАР:
  • нусҳ\ха кўчириш;
  • маълумотларни фойдаланувчининг дискетига кўчириш;
  • китоб, матбуот ва бошқа нашрларни байрам, дам олиш кунлари ва тунги вақтга уйга бериш;
  • сўров бўйича библиографик рўйхатларни тузиш;
  • буюртма бўйича матбуот нашрларидан ахборотларни қидириш ва йиғиш;
  • буюртма нашрларни уйга ва иш жойига етказиб бериш:

Фарғона вилоят АКМ билан тузилган шартнома асосида ташкилотларга пуллик хизмат кўрсатиш амалга оширилади.
Пуллик хизматлар тўлиқ рўйхати билан Сиз “Пуллик хизматлар рўйхати” саҳифасида танишишингиз мумкин