Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

Каталог ва картотекалар зали

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот -Кутубхона Марказининг

  каталог ва картотекалар зали

Сектор Ахборот-библиография бўлимининг таркибий бўғини ҳисобланади.

Каталог ва картотекалар зали адабиётларни сифатли ва тўлиқ қайта ишланишини, каталоглар тизими орқали кутубхона фондини очиб беришни таъминлайди. Кутубхонанинг асосий каталогларини ташкил этади, юритади ва таҳрир қилади.

Кутубхона бўйлаб саёҳат одатда бизнинг бўлимдан бошланади. Айнан бу бўлим фойдаланувчиларни кутубхонанинг у ёки бу бўлимига йўллайди, керакли адабиётни, матбуот нашрларини, мақолаларни қидириб топишда ёрдам беради.

 Каталог ва картотекалар зали кутубхона фондининг мазмуни ва таркибини очиб берувчи маълумотнома-библиографик аппаратга (МБА) эга. МБА таркибига:

Анъанавий каталог ва картотекалар:

  • алфавит каталоги – кутубхона фондларини тўлиқ очиб берувчи кутубхона каталоги. Алфавит тарзида ташкил этилган. Карточкалар мазмунидан қатъий назар, муаллифлар фамилияси ёки китобнинг сарлавҳаси бўйича алфавит  тартибида жойлаштирилган.
  • системали каталог – кутубхона фондини фан соҳалари бўйича очиб берувчи кутубхона каталоги. Системали каталог ёрдамида адабиётни китоб муаллифини билмасдан ҳам топиш мумкин. Карточкалар кутубхона-библиография классификацияси бўйича жойлаштирилган. Улар бўлимлар ичида тескари хронологик тарзда жойлатирилган. Янги нашрларнинг карточкалари олдинда туради.
  • мақолаларнинг системали картотекаси- охирги 10 йил давомидаги вақтли матбуот нашрларида чоп этилган материаллар жамланган;
  • ўлкашунослик картотекаси- Фарғона вилоятининг  табиий ресурслари, экологияси, тарихи, иқтисоди, маданий ҳаёти ва Фарғона вилояти адабий муҳитига  оид материаллар жамланган;
  • бадиий асарлар сарлавҳалари картотекаси –асарларнинг сарлавҳалари алфавит тартибида жойлаштирилган карточкалардан иборат.

 

Электрон каталог ва картотекалар:

  • Электрон каталог — АКМ фондининг босма, аудиовизуал ва электрон ҳужжатларининг библиографик ёзувларидан ташкил топган маълумотлар базаси
  • Электрон картотекалар - 2008 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар кутубхонага келиб тушган китоб, республика, вилоят ва туман газета ва журналлари мақолаларига, танлаб олинган МДҲ давлатлари матбуот нашрларига, олдинги йиллар нашрларига, мақолаларнинг тўлиқ матнларига берилган библиографик ёзувлардан ташкил топган маълумотлар базаси.


Бўлимнинг иш вақти: ҳар куни соат 8:00 дан 18:00 гача
Дам олиш куни:  душанба
Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жума куни

      Бизнинг бўлимга хуш келибсиз. Сизларга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

 

     

 

                                                                  8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100