Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Кўҳна ва навқирон шаҳар

      Марғилон деганда, бетакрор табиати, боғ-роғлари, камалакдек сержило атласлари, ўзлигимиз рамзига айланиб кетган ранг-баранг дўппилари билан етти иқлимга машҳур бўлган гўзал бир макон кўз ўнгимизда намоён бўлади. Бу замин азал-азалдан одоб-андишали ва бағрикенг, меҳнаткаш ва тадбиркор, меҳмондўст халқи, моҳир ҳунармандлари, уста боғбонлари, хушовоз ҳофизлари билан шуҳрат қозониб келади. Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг айтган ушбу сўзларида Марғилон ҳақида нақадар тўғри таъриф берилган.

       Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг Ўлкашунослик сектори Марғилон шаҳрининг 2010 йиллигига бағишлаб “Кўҳна ва навқирон шаҳар” номли электрон кўргазма тузди. Мазкур электрон кўргазма Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази фондида сақланаётган адабиётлардан ташкил топган.

Untitled Document

Ashampoo_Snap_2017.05.30_11h27m14s_003_

БУЮК ИПАК ЙЎЛИ ХАРИТАСИ

 

0001 (2)

Марғилон 2000: альбом / Илмий муҳаррирлар Т. Мирзаев, Ш. Пидаев. – Т.: Шарқ, 2007. – 224 б.
       Мазкур альбом Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган бўлиб, унда қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг тарихи, тарихий обидалари ва зиёратгоҳлари, ҳунармандчилиги ва санъати, мустақиллик йилларида юз берган ўзгаришлар ҳақида батафсил баён қилинган. Альбомдаги матнлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида барилган, альбом рангли фотосуратлар билан безатилган.

img646 
Абдулаҳатов Н. Марғилон ҳақида сўз / А. Абдулаҳатов, Ў. Эшонбо-боев; Қайта ишланган ва тўлдирилган. – Фарғона, 2006. – 36 б.

       Ушбу рисолада кўҳна Марғилон шаҳрининг тарихи ҳамда истиқлол шарофати билан ижтимоий-иқтисодий  ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида баён қилинган. Шунингдек, Марғилоннинг тарихий обидалари ва зиёратгоҳлари, аллома ва олимлари, адабиёти, санъати ва  ҳунармандлари ҳақида ҳикоя қилинган.

img644Марғилон шаҳри ўтмиши, бугуни ва эртаси: республика илмий семинар материаллари / Муҳаррир М. Орипов. – Фарғона. 2007. – 192 б.

Ёзма манбаларга кўра шаҳарнинг Марғилон деб ном олиши Х асрдан нарига бормайди, лекин археологик тадқиқотлар қадимги Марғилоннинг шаҳар сифатида қад кўтарганига 2000 йил бўлганидан далолат беради. Ушбу илмий-амалий анжуман материалларида Марғилон шаҳрининг ўтмиши ва ҳозирги кундаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳаёти ёритилган.

img645

Мирзааҳмедов Р. Марғилон замини жавоҳирлари / Р. Мирзааҳме- дов. А. Муртазаев, А. Муртазаев. – Фарғона, 2014. – 104 б.

Ушбу китобда Марғилон шаҳри ҳудудидаги XVIII-XIX асрлардан мерос масжиду мадрасалар, шаҳарнинг структураси, ҳунармандчилиги, ўқиш-ўқитиш жараёнлари каби тарихимиз ва маданиятимизга оид кўплаб маълумотлар берилган.

Ashampoo_Snap_2017.05.29_17h32m38s_001_ Абдулаҳатов Н. Кўҳна Марғилон зиёратгоҳлари / Н. Абдулаҳатов,       Ў. Эшонбобоев. – Фарғона, 2007. – 304 б.

Мазкур китобда Марғилон шаҳридаги кўҳна муқаддас зиёратгоҳлар ва уларнинг тарихи, муқаддас жойлар билан боғлиқ халқона қарашлар, афсоналар, ривоятлар ҳамда зиёратгоҳларда ўтказиладиган урф-одатлар ҳақида ҳикоя қилинади.

img634

Табаррук масканлар / Тузувчи Ў. Эшонбобо. – Марғилон, 2010. – 20 б.

Ушбу маълумотнома Фарғона вилоят ва Марғилон шаҳар Бурҳониддин Марғиноний жамғармалари томонидан тайёрланган.Унда қадимий ва ҳамиша навқирон Марғилоннинг тарихий қиёфасини ўзида мужассам этган меъморий обидалар ҳақида сўз боради. Маълумотнома охирида меъморий обидаларнинг суратлари ва диққатга сазовор масканларнинг харитаси жой олган.

img639Эшонбобо Ў. Марғилоннинг олтин дарвозалари. – Марғилон, 1994. – 16 б.

Ушбу маълумотнома орқали муаллиф Марғилон шаҳрига ташриф буюрган сайёҳ ва меҳмонларни ипак шаҳри бўйлаб саёҳат қилдирар экан, уларга Марғилоннинг 5та дарвозаси ҳақида баён қилади. Маълумотнома охирида шаҳар харитаси, ташкилот ва муассасаларнинг телефон рақамлари, автобус йўналишлари берилган.

img637Хонкелдиев Ю. Марғилон. – Т.: Ўзбекистон, 1968. – 92 б.

Ушбу китобча маълумотнома тарзида ёзилган бўлиб, унда Марғилон ҳақида умумий маълумот, шаҳар ўтмиши, маданий ҳаёти, соғлиқни сақлаш ва транспорти ҳақида маълумотлар берилган.

img635Нурматов А. Марғилон – ипак шаҳри: маълумотнома 
/ А. Нурматов, Ў. Эшонбобоев.  – Т.: Ўзбекистон, 1983. – 56 б.

Марғилон шаҳрининг номи тилга олиниши билан кўз ўнгимизда атлас шаҳри намоён бўлади. Ушбу китобда саноатнинг ривожи ва гуллаб-яшнагани тўғрисида ҳикоя қилинар экан, Марғилон шаҳри ўтмиши ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган. Китобхонлар Марғилон шойи комбинати ҳамда “Атлас” ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳақидаги қизиқарли лавҳалар билан танишиб чиқишлари мумкин.

img636Бобобеков Р. Марғилон атласи / Р. Бобобеков, И. Тўхтасинов. – Т.: Ўзбекистон, 1978. – 70 б.

Мазкур китобча Марғилон шаҳрида фаолият олиб борган “Атлас”  абрли газламалар ишлаб чиқариш бирлашмаси ва унинг меҳнатчилари тўғрисида лавҳалардан иборат бўлиб, унда бирлашма жамоасининг қўлга киритган ютуқлари, илғор ишчиларнинг иш тажрибалари, атлас тўқишнинг айрим жараёнлари ҳақида ҳикоя қилинади.

img638Сулаймон Й. Марғилоннома: қасида. – Фарғона, 1993. – 44 б.

Мазкур қасида Марғилон шаҳрига бағишланган бўлиб, унда қасидада учраган номларга изоҳ ҳам берилган.       

0001Зименко В. Марғилон ипаги / В. Зименко, В. Кириленко. – Т,: Давлат нашриёти. 1960. – 60 б.

Марғилон ипагининг шуҳрати қадим замонларданоқ бутун дунёга маълум.Марғилон аҳолиси ғоят чиройли шойилар тўқиш ва уларга гул босиш санъатини қадимдан билади. Мазкур китобчада Марғилон ипак комбинати ва шу комбинатга асос бўлган пиллакашлик фабрикаси меҳнатчилари ҳақида баён қилинган.

img642Усмон Ҳ. Марғилон фарзандлари. – Фарғона, 2000 – 54 б. 

Ушбу рисолада Марғилон шаҳрининг машҳур фарзандлари – арбоблар, олимлар, академиклар, санъаткорлар, ижодкорлар, тадбиркорларнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар ва суратлар берилган.

img641Жумабоев А. Марғилонда бўлганмисиз ҳеч...: шеърлар. – Фарғона, 2006. – 72 б.

Мазкур мажмуада марғилонлик иқтидорли ижодкор шоирнинг янги асарлари жамланган. Унинг бир қарашда соддагина туюлган сатрлари таъсирли, дардли, теран маъноли.

img640Марварид Марғилоним: тўплам. – Фарғона, 2007. – 64 б.
         

Ушбу тўплам Шарқнинг гавҳари, дурдонаси ҳисобланмиш кўҳна ва гўзал Марғилоннинг 2000 йиллик тўйига Фарғона ижодкорларининг нафис туҳфасидир.

img643Марғилон гулшани: тўплам. – Фарғона, 2009. – 224 б.

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги муносабати билан барпо этилган Жаҳон отин Увайсий уй музейида Увайсий номидаги адабий тўгарак ташкил этилган. Ушбу тўплам тўгаракнинг 10 йиллиги муносабати билан нашр этилган бўлиб, унда тўгарак аъзоларининг ҳароратли қалб сатрлари жамланган. Ёш ижодкорлар намуналарида она-Ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат, ота-она ва устозларга ҳурмат, умуминсоний қадриятларга эҳтиром тараннум этилган.

img647Марғилон // Усмонов Й. Жаннат боғи: тарихий-бадиий қисса. – Фарғона, 1995. – Б. 28-36.

Ушбу рисола Фарғона водийси тарихи, бу ерда яшовчи халқларнинг миллий хусусиятлари, урф-одатлари, адабиёти ва санъати, диний эътиқоди ҳақида ёзилган илмий-оммабоп асардир. Мазкур саҳифада Ўрта Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Марғилон шаҳрининг тарихи ҳақида ҳикоя қилинган.    

img633

Юнусова Ш. Марғилон атласи // Фарғона ўлкашунослиги:       илмий тўплам / масъул муҳаррир  Г.П. Иванов. – Фарғона, 1996. –          Б. 88-92.

Мазкур илмий тўплам Фарғона ўлкашунослик музейининг 100 йиллигига бағишланган бўлиб, унда музей ходимларининг илмий мақолалари жамланган. Марғилон атласининг келиб чиқиш тарихи ҳақида баён қилинган мақолада қизиқарли маълумотлар келтирилган .

Маргилон

Эшонбобоев Ў. Марғилон маҳаллалари тарихидан / Ў. Эшонбобо-ев,  Н. Абдулаҳатов. 1-китоб. – Андижон, 2012. – 84 б.

 Мазкур рисола Марғилоннинг қадимги маҳаллалари тарихи ҳақида бўлиб, унда Машъад даҳаси таркибига кирган маҳаллалар ҳақида ҳикоя қилинга

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100