Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Маънавият ва маърифат сектори

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-Кутубхона Марказининг  

Маънавият ва маърифат сектори

Альмухаметова Феруза Талгатовна
Маънавият ва маърифат сектори мудири
Тел: (998 73) 244-01-95 
Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31а.
E-mail: manaviy@ferlibrary.uz

Сектор Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимининг таркибий бўғинларидан ҳисобланади.

Секторнинг вазифалари:

  • АКМда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш;
  • Мамлакатимизда амалга оширилаётган  миллий истиқлол ғояси, ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида тушунча ва  тамойилларни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш;
  • соғлом ва ҳар томонлама камолга етган ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда ёрдам бериш.

Сектор фаолиятининг асосий йўналишлари:

 "Олтин мерос" - ёшларни ота-боболаримиз мероси, тарихий ва хотира ёдгорликлари билан таништириш ва уларни ўрганиш бўйича адабиётларни тарғиб қилиш,  тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш.

 "Маънавият ва маърифат" -  мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг маданияти, урф-одатлари билан танишиш учун ахборотларни тарғиб қилиш ва тақдим этиш.

  "Экосан" - Ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш бўйича манбаларни ўрганиш ва тарғиб қилиш.

 "Ватанпарварлик" - Ватанга ҳурмат ва муҳаббат туйғуларини шакллантириш, юрт фаровонлигини ошириш, бойликларини сақлаш, тарихи ва маданиятидан  фахрланиш, урф-одатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга ёрдам берувчи адабиётларни тарғиб қилиш.

 "Соғлом авлод"- ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг жисмоний ва маънавий соғлигини чиниқтириш, шунингдек,  мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги имкониятларини кўтаришда кўмак берувчи адабиётларни тарғиб қилиш.

Сектор фонди -7908 нусхани ташкил этади. Фонднинг таркиби китоблар, нота нашрлари, грампластинкалар, слайдлардан иборат. Сектор ҳар йили 10 ном атрофида журналларга обуна бўлади: «Интерьер Дизайн», «Ландшафтный дизайн», «Белла Терра», «Архитектура и строительство Узбекистана», «Санъат», Жаннат Макон», «Театр» ва бошқ.

Сектор "Мусиқий калейдоскоп", "Ўрта Осиё архитектураси", "Театральная жизнь", "Ўзбекистон рассомлари ижоди"  мавзуларида олий ўқув юртлари, коллеж, лицей ўқитувчи ва талабалари ҳамда бошқа китобхонлар учун  тавсиявий рўйхатлар ишлаб чиқади.

Сектор  мактаб, лицей ўқувчилари, коллеж ва олий ўқув юрти талабалари, ўқитувчилар, рассомларни жамлаган   1000 дан ортиқ китобхонларга хизмат кўрсатади.

Бўлимнинг иш вақти:9:00 дан 17:00 гача
дам олиш куни: душанба
Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси.

                              Бўлимимизга хуш келибсиз. Сизларга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100