Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Матбуот нашрлари зали

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг

Матбуот нашрлари зали

Сектор Ахборот-библиография бўлимининг таркибий бўғини ҳисобланади.

Секторнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ўқув залида китобхонларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишдир. Қизиқтирган маълумотларни қидиришда, мақолалар, илмий ишлар, реферат ва б. ёзиш учун маълумотлар йиғишда ходимлар ҳар доим ёрдам берадилар. Зарур ҳолларда доимо  бизда топилган маълумотлардан нусха кўчириш  мумкин.

Матбуот нашрлари залининг фонди 1000 дан ортиқ номдаги газета ва журналлардан ташкил топган. Бу йил 107 номдаги (45 газета ва 62 журнал)  матбуот нашрлари учун обуна расмийлаштирилди. Фонд универсал мавзудаги республика ва россияда нашр этиладиган  газеталар, шунингдек,  тарих, иқтисод,  тиббиёт, педагогика, адабиёт, тилшунослик, техника ва санъатга оид республика ва россияда нашр этиладиган журналлар ҳисобига шаклланмоқда.

Бўлим ахборот ва мавзули кўргазмалар намойиши,  кутубхона ва бўлим фойдаланувчилари учун библиографик обзорлар ташкил этиш орқали фондни тарғиб қилмоқда. Шу билан бирга китобхонларни бўлимдаги қизиқарли  ҳужжатлар ва янги келиб тушган нашрлар билан таништириш, янги китобхонларни жалб қилиш мақсадида  кутубхонада ва бўлимда ташкил этиладиган оммавий тадбирларда мамнуният билан қатнашамиз.

Керакли нашрни қидириш учун ҳар йили тузиладиган кутубхонанинг матбуот нашрлари рўйхатидан ёки матбуот нашрлари МБсидан фойдаланиш мумкин. Бизда, шунингдек,  керакли ахборотни қидириш вақтини тезлатиш мақсадида,  кўп сўраладиган мавзулар бўйича картотека юритилади.

2008  йилдан бошлаб, барча буюртма қилинган ва янги келиб тушган  матбуот нашрлари АКМ электрон каталогининг матбуот нашрлари маълумотлар базасига киритилмоқда ва рўйхатга олинмоқда.

Бўлимнинг иш вақти: ҳар куни 8:00 дан 18:00 гача
Дам олиш куни: душанба.
Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси.

Бизнинг бўлимга хуш келибсиз. Сизларга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: