Муҳтарам ўқувчи!
Сизга ҳавола этилаётган рисоласи мактаблар, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, олим ва мутахассислар, шунингдек, бошқа таълим-тарбия, маданий-маърифий муассасалар ходимларига маъруза ва суҳбат матнлари, дарслик ва қўлланмалар тайёрлаш, дастурлар тузиш учун асосий манба сифатида тавсия этилмоқда. Мазкуррисола Президент Ислом Каримовнинг асарлари, маъруза ва нутқлари, чиқишларидаги маънавий-маърифий мавзуда билдирган фикрлари асосида тузилган.
Унда миллий ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг халқлар ва давлатлар тарихига таъсири, глобаллашув жараёнлари кечаётган ҳозирги шароитда мафкуравий сиёсатнинг ўрни, Ўзбекистоннинг миллий истиқлол ғояси, унинг асосий тамойилларини халқимиз, аввало, ёш авлод қалби ва онгига сингдириш каби масалалар мухтасар тарзда баён этилган.
Ушбу рисолада миллий истиқлол ғоясининг барча илмий-назарий муаммоларини батафсил ёритиш мақсади қўйилмаган. Бинобарин, мазкур масалаларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, уларнинг маъно-мазмунини кенг очиб бериш, бу борада илмий изланиш ва тадқи-қотлар олиб бориш, махсус дарслик ва қўлланмалар яратиш — ижтимоий фан соҳаси мутахассисларининг ва-зифасидир.
Рисола Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамиятининг ишчи гуруҳи томонидан тайёрланди.