Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

Раққосабегим

Ушбу электрон кўргазма буюк истеъдод эгаси Ўзбекистон халк артисти Муккарам Турғунбоева таваллудининг 105 йиллигига бағишланади.

        Мукаррам Турғунбоева – раққоса, балетмейстер, ўзбек оммавий саҳна рақсининг асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти. У 1913 йилнинг 31 май куни Марғилон шаҳрида туғилган. Ёшлигидан рақсга меҳр қўйган. Истеъдодли раққоса Уста Олим Комилов ва Тамарахонимдан рақс сирларини ўрганган.

       Мукаррам Турғунбоева 1935 йилдан ўзи мустақил рақслар ярата бошлади, унинг илк рақси “Гулсара” мусиқали драмасидан бошланган.  1957 йилда  “Баҳор” ансамблини тузади. 

      Ўзбекистон халқ артисти М. Турғунбоева 1978 йил 26 ноябрда Тошкентда вафот этди. Ўзбек санъатининг ёрқин юлдузи 1937 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлди. Ўзбек рақсининг ривожига қўшган ҳисасаси учун 1976 йилда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти билан тақдирланди. 2001 йилда вафотидан сўнг  “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди. 

       М. Турғунбоеванинг ёрқин хотираси ҳамиша ёдимизда.

Тургунбаева0001 Тургунбаева Портрет Тургунбаевой вышивка

       Каримова, Р. Танцы ансамбля «Бахор» / Р. Каримова; Под ред.   М. Х. Кадырова. – Ташкент: Изд. лит и искусства, 1979. – 340 с.:    ил., нот.

          Книга посвящена народной артистке Узбекистана, бессмертному художественному руководителю Государственного ансамбля  “Бахор” – Мукаррам Тургунбаевой.

image001
bbook01  

    Авдеева, Л. Танец Мукаррам Тургунбаевой: фотоальбом. –Ташкент: Издательство литературы и искусства. – 1989. – 200 с.: Тит. л. и текст парал. на рус. и узб. яз.         

      Мукаррам Турғунбоева бутун умрини рақс санъатига бахшида қилган буюк истеъдод эгаси. Унинг рақсга бўлган меҳр-муҳаббати ўзидан ҳам кучлироқ эди. У рақс билан яшаркан, қалбида борини, умри бўйи нимагаки эришган бўлса, барчасини рақсларига мужассамлаб, одамларга бахш этди.

     Жамилова, Г. “Ҳар бир рақс – спектакль” / Г. Жамилова,  Ф. Низомиддинова: Суҳбатни Ў. Муҳамедова тайёрлаган // Театр. – 2013. – № 1. – Б. 16-17.

      Ўзбекистон халк артисти, машҳур раққоса Мукаррама Турғунбоева миллий санъатимизнинг том маънодаги сўнмас юлдузларидан бири эди. Мақолада устоз билан ҳамнафас бўлган, ундан сабоқ олган шогирдларидан – Ўзбекистон халк артисти Гулчеҳра Жамилова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Флорида Низомиддиноваларнинг хотиралари берилган.

Обидов0001
Обидов

  Тўлахўжаева, М. Афсонага айланган аёл / М. Тўлахўжаева // Театр. – 2013. – № 3. – Б. 14-15. 

  Мукаррама Турғунбоева ҳаёти ва ижодига бағишланган ушбу мақола ўзининг юксак маҳорати, қизғин ҳаёти билан санъат тарихида ёрқин из қолдирган афсонавий сиймолардан бири Мукаррама Турғунбоева ҳақида баён қилади.

    Маҳкамова, М. Баҳордан қолган мерос / М.Маҳкамова // Жаҳон адабиёти. – 2013. – № 5. – Б. 194-195. 

  Ўзбекистонни бутун дунёга танитган “Баҳор” ансамблининг ташкилотчиси ва раҳбари М. Турғунбоева ўлмас рақслар яратди. “Тановар” рақси нафақат халқимизнинг қалб қўридан, балки ўзбек санъати хазинасидан мустаҳкам жой эгаллади.

Обидов0003
Обидов0002

   Аманмурадова, С. Танец длинною в жизнь / С. Аманмурадова // Общественное мнение. Права человека. - 2013. - №1. - стр. 121-125.

   К 100-летию со дня рождения Народной артистки Узбекистана Мукаррам Тургунбаевой.

    Акбаров, Ҳ. Рақс ва мусиқа бирлиги / Ҳ. Акбаров // Маърифат. – 2009. –  27 май. – Б. 15.

  Мукаррама Турғунбоева рақсларини кўрган киши унинг назокатли ҳаракатларидан сеҳрланиб, рақсларини мароқ билан томоша қилади. Устознинг рақслари, балетмейстер сифатида топган ечимлари фақат ёзув столида, “Баҳор” концерт залининг ойнаванд машқ залида, саҳнадагина эмас, анча олдин шакллана борган.Ушбу мақолада М. Турғунбоевани рақсга бўлган меҳри ҳақида сўз кетади. 

bpanno

      bt_0515

   Насриддинов, Б. Раққосабегим / Б. Насриддинов // Халқ сўзи. – 2001. – 26 дек. – Б. 4.

      М. Турғунбоева рақс санъатининг султони. Машҳур “Тановар” эса – унинг гавҳар тожи. – “Тановар”ни билмаган , унга рақсга тушмаган ўзбек аёли бўлмаса керак... Бу ақсни ижро этиб, томошабинлар олқишини олган моҳир санъаткорлар кам эмас. Лекин фақат Мукаррамахон “Танавор” ижросида  “рақс султони” деган, халқнинг ўзи кашф этган муборак унвонга сазовор бўлган.

    Саҳнамизнинг сўнмас юлдузлари / Б. Насриддинов, М. Тўлахўжаева, М. Набиевалар тайёр. // Тошкент оқшоми. – 2000. – 23 авг. – Б. 3.

  Ушбу мақолада эл севган ва ардоқлаган, истиқлолни орзу қилган буюк санъаткорлар, саҳнамизнинг сўнмас юлдузлари Лутфихоним Саримсоқова, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева ва Сорахоним Эшонтўраевалар ҳақида ҳикоя қилинади.

bv_0010

    bahor

    Сулаймонов, М. Шаън / М. Сулаймонов // Халқ сўзи. – 1993. – 31 март.– Б. 4.

     Мукаррама опа... “Баҳор”нинг илк чечаги... Унинг ўзбек рақс санъати ривожига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Ушбу мақолада Опа ижро этган ва саҳналаштирган рақслар шу кундаги аҳамияти, раққосанинг маънавий мероси ўрни ва келажак камолоти қандай эканлиги ҳақида сўз борган. Мақола Мукаррама Турғунбоева таваллудининг 80 йиллигига бағишланган.

      Усмонов, Х. Ўзимизнинг Мукаррама опа... / Х. Усмонов // Марғилон ҳақиқати. – 1993. – 10 июль.

  Мазкур мақола Марғилон шаҳрини жаҳонга танитган улкан санъаткор Мукаррама Турғунбоева хотирасига бағишланган бўлиб, унда устоз санъаткор умрини рақсга бахш этганлиги, у 200 дан ортиқ бетакрор рақслар яратиб, мамлакатиизни дунёга танитганлиги ҳақида сўз юритилган..

bt_2201
Тургунбаева

Ахмедова, З. Танец жил у неё в душе / З. Ахмедова, Н. Хасанова // Ферганская правда. – 2008. – 30 мая. – С. 7.

    Муккарам Тургунбаева – одна из основателей школы узбекского танца. Танцевать она любила с раннего детства, и эту любовь она пронесла через всю свою жизнь. Зрители восхищались ее танцем и говорили, что “танец живет у нее в душе”. (Статья посвящена  95-летию М.Тургунбаевой.)

М Т 
портрет bv_1016  23 bbook03
Қўшимча маълумот:  Мукарамма Турғунбоеванинг расмий сайти turgunbaeva.ru

 

июнь 2018 год 

 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100