Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг
Ҳуқуқий ахборот маркази
Сектор Ахборот-библиография бўлимининг таркибий бўлинмаларидан ҳисобланади.
Марказ 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Очиқ Жамият Ёрдам Фонди Институтининг Дастурини амалга ошириш асосида ташкил этилган.
Марказнинг асосий вазифалари: Фарғона вилояти аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ва ахборот билан таъминлашини ошириш мақсадида фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий ахборот ва меъёрий-ҳуқуқий манбалардан эркин фойдаланишини таъминлаш
Марказ китобхонларга қуйидагиларни тақдим этади:
Ўзбек ва рус тилларидаги 1200 номдаги китоблар, 36 номдаги матбуот нашрларидан ташкил топган замонавий нашрлардан иборат фонд.
Фондда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг шу кундаги муҳим матбуот нашрлари, вазирлик ва идораларнинг, мамлакатнинг олий суд органлари, Фарғона вилояти ҳокимлиги органларининг нашрлари тақдим этилган. Ҳуқуққа оид маълумотнома ва энциклопедик луғатлар, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар қонунлари тўпламлари ҳам мавжуд.
Марказнинг электрон ресурслари:
Ахборот-қидирув тизими қуйидагиларни таъминлайди:
Бўлим ходимлари керакли ахборотни қидиришда мутахассис ёрдамини кўрсатади, тақдим этилган МБ билан ишлашни ўргатади
Марказ фойдаланувчиларига Ziyonet ҳуқуқий манбаларидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади, Ziyonetдан исталган мавзуни қидириш бўйича маслаҳат берилади.
Марказдаги компьютерлар:
Марказда шунингдек, принтер мавжуд. Босма ва электрон ташувчилардаги ҳужжатлардан фойдаланиш чегараланмаган.
Марказ фойдаланувчилари:
Бўлимнинг иш вақти: 8:00 дан 18:00 гача
Дам олиш куни: душанба
Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси
Е-mail: abfpravo@bk.ru
Телефон: (+998 37) 244-01-97
Бўлимимизга хуш келибсиз. Сизларга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!