Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Ўзбекистон булбули

Ҳурматли китобхонлар!

АКМнинг ўлкашунослик сектори Ўзбекистон халқ артисти Таваккал Қодиров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон булбули” номли виртуал кўргазмани эътиборингизга тақдим этади.

 Ўзбекистон булбули

         Бу йил “Ўзбекистон булбули” номи билан машҳур бўлган санъаткор, халқимизнинг севимли ҳофизи, Ўзбекистон халқ артисти Таваккал Қодиров таваллудининг 90 йиллигини нишонлаймиз. Таваккал Қодиров деганда, бутун умрини халқ хизматига бағишлаган, миллионлаб қўшиқ шинавандаларининг қалбларига қувонч олиб кирган, бетакрор овоз соҳиби, камтар инсон кўз олдимизга келади.

       Машҳур хонанда 1926 йил 24 апрелда Фарғона вилояти Қува туманининг Султонодобод қишлоғида таваллуд топди. У 1961 йилда Фарғона мусиқа билим юртини, 1990 йилда Фарғона педагогика институти (ҳозирги ФДУ)ни тугатди. У дастлаб қувалик  Т.Каримовдан доира ва ғижжак  чалишни, Ғ. Ҳошимовдан ашула йўлларини ўрганди. Кейинчалик Ж.Султонов, М.Узоқов, К.Отаниёзов сингари улуғ ҳофизлар яратиб кетган мактабнинг давомчиси сифатида ўзига хос услуб яратди. Ҳофиз ижоди давомида юзлаб қўшиқлар ижро этди. У куйлаган “Бизни ташлаб”, “Ўхшайдику”, “Тошкент ироғи”, “Найларам”, “Қўқон ушшоғи”, “Танавор”, “Фарғона тонг отгунча” ва бошқа қўшиқлар ҳанузгача халқимиз томонидан севилиб тингланади.

       Таваккал Қодиров узоқ йиллар Фарғона вилояти ўзбек мусиқали драма театрида меҳнат қилди. 1978 йилда вилоят филармониясини ташкил этди ва раҳбар бўлиб ишлади. Ҳофизга 1964 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1989 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” юксак унвонлари берилди. Фарғона Давлат университети профессори деб тан олиниши ўзбек санъати олдидаги хизматларининг далолатидир. Т.Қодиров 70 йил умр кўриб, 1996 йил 13 апрелда вафот этди. Унинг қабр тошига Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб мангуликка дахлдор мисралар битилди.  

          Мен кетарман, қолмагай тилла тахту кўшкларим

          Менга бу дунёда чин келтирди бахт қўшиқларим

         Ўзбегим уйида янграр ҳамма вақт хонишларим

       Гул ўпиб, гул ёпиниб ҳар дилда мозорим қолур

              Мен кетарман бир куни наволарим, зорим қолур...

 

узб булбули

 

Маннопов С, Ўзбекистон булбули: Илмий-публицистик рисола; Тўлдирилган ва қайта ишланган нашр /Масъул муҳаррир Х.Шарафиддинов. – Фарғона, 2007. – 132 б..

 

       Мазкур китоб “Мумтоз ҳофизлар” туркумида нашр этилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, профессор Таваккал Қодиров ҳаёти ва ижоди ҳақида илмий-публицистик мақолалар, машҳур санъаткорга бағишланган шеърлар берилган. Шунингдек, рисолада халқимизнинг севимли ҳофизи ижро этган қўшиқлардан намуналар ва ноталар жой олган. 

Рисунок2

  Бизни ташлаб...: Ўзбекистон халқ артисти Таваккал Қодиров замондошлари хотирасида; Публицистик нашр /Нашрга тайёрловчи О.Ҳошимов. – Фарғона, 2015. – 144 б.

   Бетакрор овоз соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти Таваккал Қодиров ўзбек мусиқа ва қўшиқчилик санъатига салмоқли ҳисса қўшган санъаткорлардан. «Ўзбекистон булбули» деган номга сазовор бўлган ҳофизнинг ижрочилик маҳорати, ўзига хос истеъдоди бир томон-у, меҳрибон ва жонкуяр устоз, инсонпарвар ва самимий инсон сифатидаги фазилатлари бир томон эди.

   Ушбу тўпламда уста санъаткорнинг дўстлари, мухлислари, шогирдлари ва оила аъзолари томонидан ҳофизнинг ана шу жиҳатлари хусусидаги фикр-мулоҳазалари, хотиралари жамланган.

Сунмас

 

 Маннопов С. Сўнмас наволар: Фарғона водийсининг машҳур халқ ҳофизлари ҳамда санъаткорларининг ҳаёти ва ижод йўлларидан лавҳалар /Нашрга тайёрловчи ва махсус муҳаррир Т.Ғофурбеков; Тўлдирилган ва қайта ишланган 2-нашри. – Фарғона, 2004. – 116 б.

    Китобда Фарғона водийсида яшаб ижод қилган ўзбек миллий мусиқа ва ижрочилик санъатининг буюк намояндалари — табаррук устозларнинг ҳаёти ва ижодлари ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, ушбу нодир саҳифаларда ўзбек мумтоз санъатининг олтин меросига айланган устозларнинг яратган анъанавий ижрочилик мактаби тарихидан илмий асосли лавҳалар, санъаткорлик таомилларига оид қимматли маълумотлар ўрин олган.

 Рисунок

 

Маннопов С. Таваккал Қодиров: Бадиий-публицистик қисса. – Фарғона, 1994. –  66 б.  

      

 

Ушбу рисолада муаллиф  устози –  “Ўзбекистон булбули” деб ном олган машҳур санъаткор Таваккал Қодировнинг  ҳаёт йўли ва ҳофиз билан боғлиқ воқеалар ҳақида баён қилади. Муаллиф бу китоб санъатга янги қадам қўйган ёш санъаткорларга тўғри йўл танлашда ёрдам беради, деб умид қилади. 

Рисунок1 


Таваккал Қодиров
//Маннопов С. Ўзбек халқ мусиқа маданияти:
Ўқув қўлланма /Масъул муҳаррир М.Абдуллаев. – Т.: Янги аср авлоди, 2004. – Б.119-121.

  

Ўзбекистон халқ артисти, Фарғона давлат университети профессори Султонали Манноповнинг мазкур рисоласида маънавиятимизнинг муҳим таркибий қисми бўлган мусиқа маданиятининг мазмуни, моҳияти ва тарбиявий аҳамияти ҳақида фикр юритилади ҳамда аждодларимиз бизга мерос қилиб қолдирган бой мусиқий маданиятимиз тарихига назар ташланади. Буюк  истиқлол шарофати билан мустақиллик йилларида мусиқий маданиятимиз ривожига илмий тавсиф берилади.

Ashampoo_Snap_2016.04.15_17h15m10s_002_

 

Абдулъазиз И. Наволарим, зори қолур //Жаннатмакон. –2009. –№8. – Б.26-37.

     Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ артисти Таваккал Қодиров ҳақида сўз юритилган. У хониш қилганда не-не номдор санъаткорлар созини ғилофга солиб, даврадан  чиқиб кетган. У ўзбек хонандачилигида ўзига хос ижрочилик мактабини яратган улкан санъаткор.

 

 

Ўзбекистон халқ артисти Таваккал Қодиров ҳақида матбуотда чоп этилган мақолалар рўйхати.

 

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100