Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Янги нашрлар 2015

Ушбу саҳифада кутубхонамизга яқин кунларда келиб тушган ресурсларни тақдим этамиз. Бу ерда тақдим этилган нашрларни кутубхонамиз бўлимларидан топишингиз мумкин.

Бизнинг АКМга хуш келибсиз. Сизга хизмат кўрсатишдан доимо мамнунмиз!

ибнсино

ХАЛИКОВ, Қобилжон                                              

Ибн Сино одам танаси тузилиши ҳақида (Ибн Синонинг анатомик мероси)/монография/Қ.Халиқов/ - Фарғона «Фарғона» нашриёти; 2015 йил. - 272 б.
       Ушбу монографияда Ибн Сино анатомик мероси тўлиқ, анатомиянинг барча бўлимлари бўйича, Гален ва Везалий анатомияси билан тақкослаб ҳозирги анатомик терминология тилида баён этиб берилган. Айниқса, VIII хулоса боби диққатга сазовор: бу бобда тадқиқот якунлари етарли даражада батафсил  исбот қилинган ва олинган натижанинг умумий лавҳаси - Ибн Синонинг одам анатомияси фанига қўшган ҳиссаси на унинг нуқтаи назарининг ўтмишдошлариникидан фарқи кўрсатиб берилган. Натижада китобхон машҳур врачнинг одам анатомияси соҳасида қилган барча кашфиётларини бир қарашда қамраб олиш имкониятига эга бўлади.
      Муаллиф Ибн Синонинг буюк анатомлар деб тан олинган Гален ва Везалий билан битта поғонада туришга лойиқ ва ҳақли бўлган буюк анатом эканлигини ишончли далиллар билан исботлашга муваффақ бўлган.
      Шунингдек, монографияда Ибн Сино анатомик меросини баҳолашдаги хато ва ноаникликларга нуқта қўйилган.

Китобни Умумий ўқув залидан топиш мумкин

Хотира

ХОТИРА, ҚАДР, ЭЪЗОЗ: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 9 май куни Хотира майдонидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбати юзасидан услубий қўлланма/ мақолалар тўплами/ Тузувчилар: Ф.Қосимов. Ф.Зоҳидов. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015.-48 бет.
       Маълумки, 9 май мамлакатимизда Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонлаб келинади. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ушбу куннинг аҳамияти яна бир қадар ортди. Муҳтарам Президентимизнинг Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюсида ҳам ўтмиш сабоқларидан тўғри хулоса чиқариш, юртимиздаги тинчлик ва фаровонликнинг қадрига етиш, кексалар ва қарияларии эьзозлаш мавзулари эътибор марказида бўлди.
        Ушбу қўлланма тарғиботчилар, ўқитувчи ва талабалар, шунингдек, кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.

Китобни Умумий ўқув залидан топиш мумкин

 Бокий

Турғунбой Парпи ўғли МАТЛАБИЙ.

Боқий ҳисларим: бармоқ вазнидаги девон/ адабий-бадиий нашр/Т.П.Матлабий.      -      Фарғона: «Фарғона» нашриёти; 2015.-160 бет. [7] қўйилган расм - (Чиқиш маълумотларида Турғунбой Парпиев)
      Қўлингиздаги тўпламда табаррук ёшдаги ижодкор - Матлабийнинг шеърлари жамланган. Унинг шеърларида, ғазалу мухаммасларида муҳаббат, Ватан ишқи, юрт қайғуси, энг асосийси, инсоннинг инсонга бўлган меҳри тараннум этилади. Ўқувчини ўйлашга, фикрлашга ундайди.
      Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Китобни Китоб сақлаш бўлимидан топиш мумкин

 Мозидан


ҚУЛФИДДИНОВ, Холдорали.

МОЗИЙДАН САДО: очерклар/бадиий-публицистик нашр; Х.Қулфиддинов. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015. - 56 бет.
      Ушбу китоб тарих ихлосманди ва мустақил тадқиқотчи, шу билан бир қаторда, миллий анъаналаримиз, маънавиятимиз жонкуяри Х.Қулфиддинов қаламига мансуб. Унинг очерклари тарих сабоқларидан тўғри хулоса чиқаришга, кундалик ҳаётимизда учрайдиган баъзи нуқсонларни йўкотишга ундайди, кишини ўйлашга мажбур қилади.

Китобни Умумий ўқув залидан топиш мумкин

Ноеб

ШАРАФИДДИНОВ, Хурсанд.

Ноёб истеъдод ва хотира: Иқбол Назаров ҳақида хотиралар, ёдномалар/ Х.Шарафиддинов. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015.-48 бет.
      Кишилар бўладики, йиллар ўтса ҳам, сафдошлари, замондошлари қалбида яшайверади... Бадиҳагўй шоир, ўткир зеҳн соҳиби ва моҳир педагог Иқбол Назаров ана шундай юртдошларимиздан бири эди. Унинг сафдоши ва яқин дўсти бўлган Хурсанд Шарафиддинов қаламига мансуб ушбу ёдномадан бу инсон иштирокидаги қизиқарли воқеалар, ибратли ҳикоялар ўрин олган.

Китобни Умумий ўқув залидан топиш мумкин

июлд хусанов

ҲУСАНОВ, Йўлдошали.

 

Онамдан ёдгор дунё: шеърлар/адабий-бадиий нашр/И.Ҳусанов - Фарғона: «Фарғона» нашриёти. 2015. - 96 бет.
     Йўлдошали Ҳусановнинг шеърларида жўшқинлик бор, мисраларда ҳиссиётлар эпкини сезилиб туради. Аслида ҳам, адабиётнинг, шеъриятнинг вазифаси ана шу ҳиссиётларни тарбиялаш, соф туйғуларни камолга етказиш эмасми?!
     Ушбу тўпламдан ўрин олган шеърлар ижодкор қалб тубида яшириниб ётган, йиллар давомида сайқал топган ҳис-туйғулар инъикоси сифатида намоён бўлади.

Китобни Умумий ўқув залидан топиш мумкин.

Ноеб0011

Фарғона филология мактаби: илмий-публицистик нашр/тўпловчи ва нашрга тайёрловчилар: И.Солижонов, Ш.Искандарова, З.Раҳимов. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015. -128 бет : [8] қўйилган расм.
      Ушбу рисола Фарғона давлат университетининг филология факультети тарихига бағишланган. Унда факультет ташкил этилишидан ҳозирги кунгача бўлган даврда таҳсил олган, фаолият кўрсатган олимлар, ўқитувчилар ва жамоат арбоблари хусусида сўз юритилади.
      Айтиш керакки, факультет республика ва халқаро миқёсда ўз ўрни ҳамда салоҳиятига эга. Илм-фан, хусусан, тилшунослик ва адабиётшунослик соҳасида фидокорона меҳнат қилган заҳматкаш олимлар бу ерда ўзига хос мактаб яратилишига етарлича ҳисса қўшишган.

Китобни Умумий ўқув залидан топиш мумкин

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100