Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Февраль 2016

 Ушбу саҳифада кутубхонамизга яқин кунларда келиб тушган ресурсларни тақдим этамиз. Бу ерда тақдим этилган нашрларни кутубхонамиз бўлимларидан топишингиз мумкин.

Бизнинг АКМга хуш келибсиз. Сизга хизмат кўрсатишдан доимо мамнунмиз!

 Абай

Абай
   Ёрқин юлдуз: Шеърлар, поэмалар, насиҳатлар / Абай; тўпловчилар: Қ. Сейданов, М. Аҳмад. - Т. :«O’zbekiston», 2015. - 248 б.

Абай Қўнонбой ўғли - қозоқ ёзма адабиётининг асосчиси, қозоқ халқининг буюк маърифатпарвар шоири, халқлар дўстлигининг оташин куйчиси.
Китобхонларга ҳавола этилаётган ушбу тўпламда шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида бирмунча маълумотлар берилди. Буюк инсонийликни, меҳр-муҳаббатни, соф севги ва садоқатни улуғловчи шеърлари, «Искандар», «Маъсуд», «Азим ҳикояси» каби поэмалари, алоҳида чуқур фалсафий аҳамиятга эга бўлган публицистик «Насиҳатномалар» (45 қорасўз)и ҳам шу китобдан ўрин олди. Албатта, бу дурдоналар сизни бефарқ қолдирмайди.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

  Орипов


Орипов А.

    Янги шеърлар / А. Орипов. - Тошкент : «O’zbekiston», 2015. - 152 6.

Ҳозирги замон ўзбек шеъриятининг йирик сиймоларидан бири Абдулла Ориповнинг ушбу тўплами кейинги бир-икки йилда ёзилган шеърлардан жамланди. Инсон қалби таржимони, файласуф ва ватанпарвар шоир билан янги учрашув шеърхонларни хушнуд этади деган умиддамиз.           

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

  И кбол Мирзо


Мирзо,  Иқбол.
   Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?! : Шеърлар / И. Мирзо. - Тошкент : «O’zbekiston», 2015. - 160 б.

Ушбу тўпламга Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг Ватан, муҳаббат, одамийлик мавзусидаги шеърлари жамланди. Уларни ўқир экансиз, кўнглингизда қадрдон туйғулар ифор сочишига, кўз олдингизда беқиёс Ўзбекистоннинг жаннатий манзаралари намоён бўлишига ишонамиз.
Севимли шоир билан навбатдаги учрашув муборак бўлсин, азиз китобхон!

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

  Хамид Али


Алп, Ҳамид.

   Парилар тилсими: Қисса / Ҳ. Алп ; Ред. И. Аҳмедов. - Toshkent : O'zbekiston, 2015. - 296 б.

Ҳамид Алп (Маллаев)нинг номи илгари чоп этилган «Зурёд», «Шаффоф одам» номли китоблари орқали китобхонларга таниш. Ушбу «Парилар тилсими» деб номланган тўпламида унинг қисса ва ҳикоялари жамланган. Уларда тоғ одамлари ҳаёти, реал воқелик ва хаёлий олам манзаралари, онг ва хаёлот ранглари теран ҳамда тиниқ чизгиларда акс эттирилган.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

  Кукбурриларнинг

Отсиз, Ҳусайн Ниҳол. 
Кўкбўриларнинг ўлими: Тарихий роман / Ҳ.Н. Отсиз. — Тошкент : «O’zbekiston», 2015. — 328 б.

Ўзбек ўқувчиси турк ёзувчиларининг «Чолиқуши», «Инжа Мамад» каби романларини, кўплаб қиссалар ва ҳикояларини ўқиб, Туркия ҳаёти билан танишган. Бу тарихий роман эса бизнинг она ватанимиз Туркистондаги, Буюк Турк хоқонлиги давридаги 619-639 йиллар ҳодисаларининг тасвирланиши билан ажралиб туради.
Қизиқарли, содда ва шоирона тил билан ёзилган бу роман ёшларга ўтмишдаги аждодларимизнинг турмуши, қаҳрамонликлари, эл-улус, ватан истиқлоли учун олиб борган фидойиларча курашлари ҳақида ҳикоя қилади.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

  обидов

 


Обидов, Абдужаббор.
   Экканингни ўросан: Қисса. – Т. : “DAVR PRESS”- 2014. - 88 б. : рис.

Ушбу китобни мутолаа қилар экансиз, охир-оқибат ҳақиқат қарор топиб, жиноят ҳеч қачон жазосиз қолмаслигига ва дунёни муҳаббат қутқаришига яна бир бор амин бўласиз. Қолган тафсилотларни эса китобни ўқиб чиққанингиздан сўнг билиб оласиз.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

 Кучкор


Норқобил Қ.

   Осмон остидаги сир / Қ. Норқобил.  - Тошкент:  «O’zbekiston», 2015.  - 232 б.

Ушбу тўпламда муаллифнинг энг сара ҳикоялари жамланган. Ҳикояларда икки жиҳат — афғон уруши мавзуси ва қадим Сурхон манзараси яққол кўриниб туради. Ижодкорнинг аксарият ҳикояларида хотирага садоқат инсонпарварликнинг ёрқин ҳаётий ифодаси, севги-муҳаббат ёрқин бўёқларда ўз ифодасини топган. 

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

  Праздники


Олим, Султонмурод.
   Байрамларимиз / С. Олим; Республика маънавият ва маърифат кенгаши, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази. — Т. : «Маънавият», 2008. - 200 б.

Байроғимиз, гербимиз ва мадҳиямиз - давлатимиз рамзлари. Бу уч миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, орзу-умиди мужассам.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

  Азизов1


 Азизов М.
    Кешнинг машҳур сиймолари / М. Азизов, Ф. Мухторов ; масъул муҳаррир : Шайх Абдулазиз Мансур. - Тошкент : "Моvагоunnahг”, 2014. – 56 б.

Ушбу китобда қадим Кеш тупроғида туғилиб вояга етган, довруғи оламга кетган машҳур сиймолар ҳаётидан ҳикоя қилинади. Улар қолдирган бой маънавий меросини ўрганиш, келажак авлодга етказишдек хайрли ишга ушбу манба муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.
Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100