Ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова ёш кутубхоначиларга каталог ва картотека ҳақида маълумот бериб, китобхонлар сўровини бажаришда анъанавий ва электрон каталог ва картотекалар орқали қидириш йўлларини тушунтирди. Бундан ташқари Фарғона вилоятига оид материалларни акс эттирган ўлкашунослик картотекаси билан ишлаш ҳақида тушунча бериб ўтди.
Шунингдек, тингловчилар ўлкашунослик сектори томонидан тайёрланган библиографик қўлланмалар билан, улардан иш фаолиятида қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида таништириб ўтилди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга керакли маълумотларни олдилар.
Тадбир якунида АКМ музейи бўйлаб экскурсия ўтказилди.