Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ўлкашунослик библиографияси” мавзусида библиографик машғулот ўтказилди.  01.03.2017 15:16

       2017 йил 1 март куни ўлкашунослик секторида Қувасой педагогика ва иқтисодиёт коллежи кутубхонашунослик бўлимининг 1-курс ўқувчилари учун “Ўлкашунослик библиографияси” мавзусида машғулот ўтказилди.

     Машғулотни АКМнинг ўлкашунослик сектори мудири С.Юсупова олиб борди. У библиография бўлимининг вазифалари ва фаолияти ҳақида гапириб, ўлкашунослик библиографияси бўйича батафсил маълумот берди. АКМнинг маълумот-библиографик аппарати орқали китобхонлар сўровини бажариш, яъни карточкали ҳамда электрон каталог ва картотекалар орқали, шу жумладан  ўлкашунослик картотекасидан ўлкамизга оид нашрларни  қидириш ва сўровларни бажаришга алоҳида аҳамият берди. Библиографик маълумот турлари ҳақида гапириб, маълумотларни мисоллар орқали бойитди,  библиографик қўлланма турлари, уларни тузиш қоидалари билан таништирди.

 кр   кр2

    Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар ва ахборот-библиография бўлимининг фаолияти  билан танишдилар.