Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхонлик ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича давра суҳбати  05.04.2013 08:31

   2013 йил 2 апрель куни вилоят АКМ тадбирлар залида Вилоят ҳокимининг 2013 йил 6 мартдаги 41-Ф “Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2012 йил 11 декабрдаги 07/1-266- сонли мажлис баёни ҳамда мазкур баён билан тасдиқланган “Республика ва ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар натижакорлигини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари, ижодкор зиёлилар ролини кучайтириш чора-тадбирлари дастури” тўғрисидаги Фармойишининг бажарилиши юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
   Тадбирда в0061.jpgилоят Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими мутахассиси Р. Умурзоқов, АКМ директори Д. Шукурова, вилоятдаги ахборот ресурс марказлари раҳбарлари иштирок этдилар.
   Тадбирни Д. Шукурова очиб берди ва Фармойишнинг мазмун моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ҳақида гапириб ўтди. Жумладан, Фармойишнинг 4- иловасида “Китобхон оила”, “Китобхон маҳалла”, “Китобхон мактаб” кўрик-танловларини ўтказиш бўйича вилоят ҳокимлигидан шаҳар ва туманларга бириктирилган масъуллар рўйхатига асосан, ҳар бир масъул ходим ҳафталик давомида жойларга чиқиши, танловнинг юқори савияда ўтказиш борада жойлардаги маънавият тарғибот марказлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш кераклиги, шунингдек,  кутубхоналар ишини кўтариш учун тарғибот ишларини кучайтириш, кутубхона фаолиятидаги янгиликларни ОАВларида ёритиб бориш кераклигини айтиб ўтди.
   5-иловада берилган кутубхоналар жамғармаси ҳисобидан чиқарилаётган адабиётларни мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳи билан таништирди. 2006 йилда кутубхоналар таълим тизимига ўтказилгандан буён ўтган вақт давомида жуда кўплаб китоблар, кутубхоначиларнинг ўз ишига совуққонлиги оқибатида, айрим раҳбар ходимларнинг кўр-кўрона буйруқлари асосида жамғарма ҳисобидан чиқариб юборилганлиги, бундан буён бундай ҳоллар такрорланишининг олдини олиш мақсадида, фақат мазкур ишчи гуруҳи тасдиғидан ўтган  китоблар жамғармадан чиқарилишини маълум қилди.
   Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими мутахассиси Р. Умурзоқов Фармойишнинг0071.jpg 3-иловасида “Китобхонлик байрами” доирасида “Китобхон оила”, “Китобхон мактаб”, “Китобхон маҳалла” кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисидаги Низом берилганлиги, “Китобхон оила”, “Китобхон мактаб”ва  “Китобхон маҳалла” танловларининг шартлари билан таништирди. “Китобхон оила” танловига – маълум сабабларга кўра кутубхонага келишга вақт топа олмаган, лекин ўзининг шахсий кутубхонаси бор зиёли оилаларни аниқлаб, улар ҳақида ҳужжатларни йиғиб, танловга киритилса мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.
   4-иловага асосан ишлаб чиқилган, “Китобхонлик ҳафталиги”ни ташкил этиш бўйича вилоят ҳокими ўринбосари,  Ишчи гуруҳ раҳбари А. Пўлатов томонидан имзоланган  шаҳар, туманларга бириктирилган масъуллар учун Тавсияномада  масъул раҳбар ходимларнинг вазифаси белгилаб берилганлигини маълум  қилди.
   6-иловада АРМлар ва тармоқ кутубхоналарига ҳомийлик асосидаги ёрдам тадбирлари белгиланганлиги; 7-иловада шаҳар, туман марказий кутубхоналарига, 8-иловада тармоқ кутубхоналарига совға қилиш учун тавсия этиладиган китоблар рўйхати берилганлигини айтиб ўтди. Ҳафталик давомида кутубхоналар ўз фаолиятларини ОАВ саҳифаларида ёритиб боришлари, танловни юқори савияда ўтказиш учун ҳокимликлар, Маънавият маркази, “Камолот” вакилларидан билан ҳамкорлик кераклиги, бундан буён “Китобхонлик ҳафталиги” каби  тадбирлар анъанавий тус олиб, ҳар йили ўтказилишини айтиб ўтди.
   Тадбирда қатнашган АРМ раҳбарлари вилоят ҳокимининг 41-Ф фармойиши бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
   Давра суҳбати  давомида қатнашчиларга Фарғона вилояти ҳокимининг 2013 йил 6 мартдаги №41-Ф фармойиши ҳамда “Китобхонлик ҳафталиги”ни ташкил этиш бўйича вилоят  Ишчи гуруҳ раҳбари А. Пўлатов томонидан имзоланган  шаҳар, туманларга бириктирилган масъуллар учун Тавсиянома тарқатилди.