Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ – 3271-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ахборот - кутубхона фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона маркази томонидан 2019 йил 8 май куни Фарғона шаҳар Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун “Кутубхона билан танишув” мавзусида кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
Ахборот библиография бўлими мудири Г. Валиева экскурсияга ташриф буюрган ўқувчиларни кутубхона фаолияти билан яқиндан таништириб ўтди.
Экскурсия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.