Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ёшлар келажагининг ҳуқуқий асоси  10.05.2019 08:42

2019 йил 10 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг ҳуқуқий ахборот секторида “Ёшлар келажагининг ҳуқуқий асоси” мавзусида ахборот дақиқаси бўлиб ўтди.
Ҳуқуқий ахборот сектори мутахассиси С. Аҳмедова қатнашчиларга,  Мустақиллик йилларидан буён  мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётганлиги ва ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратилаётгани шу билан бир қаторда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш  ва уларнинг бандлиги  таъминлаш учун қатор самарали ишлар олиб борилётгалиги, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратилаётгани, улар турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилинаётгани, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифаларни амалга оширилаётгани ҳақида ва бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилаётгани тўғрисида гапириб ўтди.

photo_2019-05-14_10-51-33