Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ҳарбий қисмда кўчма кутубхона ташкил этилди  13.06.2019 09:22

2019 йил 12 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона шаҳар ҳарбий қисми билан ҳамкорликда ҳарбий қисмда кўчма кутутбхона, шунингдек, мазкур кўчма кутубхона қошида “Танишинг янги адабиётлар” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Кўчма кутубхонани ташкил этиш учун АКМда мавжуд адабиётлар фондидан 100 дан ортиқ ўзбек ва хориж адибларининг энг сара бадиий адабиётлари, яъни романлар, қиссалар, тарихий асарлар ва детектив китоблар танлаб олинди.

Шунингдек, АКМ мутухассислари Д.Раимова атоқли қирғиз ёзувчиси Тўлаган Қосимбековнинг “Синган қилич” тарихий романи, З.Зарипова эса севимли адибимиз Саид Аҳмаднинг “Уфқ” трилогиясининг қисқача мазмуни ҳақида гапириб, ушбу асарларни ҳарбий қисм аскарларига ўқишни тавсия қилдилар.

Абонемент сектори етакчи кутубхоначиси М.Мамадалиева ташкил этилган китоб кўргазмасида мавжуд янги адабиётлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Кўчма кутубхона ташкил этишдан мақсад, ҳарбий аскарларимизни китобга бўлган меҳр ва қизиқишларини янада оширишдан иборат эди.

photo_2019-06-13_11-12-18

photo_2019-06-13_11-12-22

photo_2019-06-13_11-12-29

photo_2019-06-13_11-12-36

photo_2019-06-13_11-12-41