Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Қува бағридаги сирлар  21.06.2019 10:06

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2019 йил 21 июнь куни “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остида навбатдаги “Қува бағридаги сирлар” номли китоб-расмли кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада Қува туманининг тарихи, боғдорчилиги, хўжалиги ва саноатига оид адабиётлар жой олди.
Қува тумани Фарғона водийсининг чинакам дурдонасидир. Бу ернинг деҳқонлари меҳнатсеварлиги билан ном қозонган. Айниқса, анор етиштириш борасида уларнинг олдига тушадигани йўқ. Шу боис Қува анорлари нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам маълум ва машҳурдир. Айни пайтда тумандаги “Анор” ихтисослаштирилган агрофирмаси таркибидаги 150 дан зиёд фермер хўжалигида ушбу куз неъматининг 30 дан ортиқ тури парваришланмоқда.
Қадимги Қува шаҳри ташкил топганлигининг аниқ санаси номаълум, аммо археологлар уни эрамиздан аввалги III асрга тегишли эканини аниқлашган. VII-X асрлардаги араб ёзма манбаларига асосланган текширишларда ўрта асрларга тегишли бўлган бу шаҳар Қуба номи билан танилгани ёзилган. Қадимги карвон йўли шаҳар орқали ўтган. Шаҳар туман марказида ўрта асрда таниқли бўлган Аҳмад ал-Фарғоний (Алфраганус) номли мажмуа жойлашган бўлиб, унда олим ҳайкали қурилган.
Мазкур кўргазмани ташкил этишдан мақсад, аҳоли ҳамда китобхонларни Қува  шаҳри билан яқиндан таништириш ва ички туризмни тарғиб қилишдир. 
Ушбу ташкил этилган кўргазма китобхонлар ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Юртимизнинг турли масканлари ҳақидаги кўргазмалар келгусида “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остида давом этади.

photo_2019-06-21_12-05-07

 

photo_2019-06-21_12-05-07 (2)