Савол: Жиянимнинг васийси сифатида унинг учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини оламан. Ҳозирча ҳеч қаерда ишламаяпман. Ишга кирсам, пенсия тўлаш тўхтатиладими?
Жавоб: Йўқ, тўхтатилмайди. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш ишга жойлашганига қараб тўхтатиб қўйилмайди. Бошқа ҳолатларга кўра, масалан, қарамоқдаги шахс 16 ёшга (ўқувчи - 18 ёшга) тўлганда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўламай қўйишлари мумкин (Қонуннинг 19-моддаси).