Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби  21.08.2019 12:50

2019 йил 21 август куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда АКМ ходимлари Нигорахон Болтабоева ва Моҳибегим Эргашевалар томонидан ўзбек ёзувчиси Илҳом Зоир ижодидан “Қисмат ўчи” романи сўзлаб берилди.

 “Дўстлик” ордени соҳиби Илҳом Зоир 1961 йили 2 июлда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. Ҳозирги кунда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт ижодий уйида бош мухаррир лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Романда бош қаҳрамонлар Илёс, Фарида, Гулгина ҳаётидаги севги, муҳаббат, ҳиёнат, тириклик уммонидаги эндиги ҳаёти, уни жамики офатлардан асраб қолувчи, ёвузлик ва ёмонликлардан халос этувчи, яхшиликларга ёруғ йўл кўрсатувчи ҳикмат, одамзотнинг қай бир фазилати уни эзгулик сари етаклайди ва қай бир амали унинг номини мангуликка муҳрловчи ҳаётий воқеалар акс этган.

АКМ ходимлари қизиқарли, саргузаштларга бой “Қисмат ўчи” романини ўқиб чиқишни барчага тавсия қилдилар.

photo_2019-08-21_13-21-04