Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби.  28.08.2019 08:06

2019 йил 28 август куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. 
Тадбирда АКМ кутубхоначилари Лобархон Мадумарова ва Азиза Исмоиловалар Асад Дилмуроднинг “Паҳлавон Муҳаммад” асари ҳақида маълумот бердилар.
“Паҳлавон Муҳаммад” романи Паҳлавони олами унвони билан шуҳрат қозонган Амир Алишер Навоий, Паҳлавон Муҳаммад ва Хусайн Байқаронинг қиёматлик дўсти ҳақида сўз юритилган, ҳамда ушбу романда учта хукумдор Абдулқосим Бобур, Султон Абдусаид, Хусайн Байқаро даврида содир бўлувчи роман воқеалари Машҳад, Ҳирот, Астрабод каби шаҳар ва унинг қишлоғу кентларида  кечади. 
Роман композицияси ва сюжети ўткир психологик кураш ва кескин тўқнашувлар ҳамда зиддиятлар асосига қурилган яъний, кураш эмас, илму ҳикмат майдонида хам кифти ер кўрмаган Паҳлавон Муҳаммад XV аср Хиротига хос мураккаб ижтимоий муҳитда, нур ва зулмат, вафо ва хиёнат ёнма- ён яшаган, тожу тахт учун қонли низолар авжига чиққан шароитда мунтаззам ўзини англаш, маънавий ва жисмоний комилликка эришиш учун интилгани, рухий қийноқлар исканжасида букилмагани, адолат ва ориятга кўксини қалқон қилиб, жўмардлик, халимлик, юртига, элига садоқатлиги батафсил тасвирланган.

photo_2019-08-28_09-18-52