Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона бўйлаб саёҳат  10.09.2019 14:04

Бугун Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси 2-алоҳида батальон шахсий таркиб ходимлари учун кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Саёҳат давомида гвардиячиларимизга вилоят ахборот-кутубхона маркази тарихи, сақланаётган ноёб адабиётлар, турли нашрлар ҳақида маълумот берилди, Фойдаланувчилар учун яратилган шароитлар, кутубхонадаги имкониятлар билан таништирилди. Китоб ўқиш, китобхонлик тарғиб қилиш сиёсати замирида ёш авлодни етук ва малакали қилиб тарбиялаш ва пировардида мамлакатимиз ва жамиятимизни ривожлантиришдек эзгу мақсад ётгани ҳақида суҳбат уюштирилди. Шунингдек, иштирокчиларга электрон китоблар базаси, турли мультимедиа жамланмалари, QR-kodли китоблар кўргазмалари тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

photo_2019-09-10_15-54-32

photo_2019-09-10_15-54-32 (2)

photo_2019-09-10_15-54-31