Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Севимли болажонларни китобга қизиқтириб...  12.09.2019 14:46

Фарғона шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан кутубхонада ўтказилган саёҳат сермазмун ва ёрқин лаҳзаларга бой ўтди. Болажонлар кутубхона тарихи, фойдаланувчиларга яратилган шароитлар, бугунги имкониятлар, сақланаётган фонд ва фаолият кўрсатаётган хорижий тиллар клублари билан таништирилди. 
Ўғил-қизлар ўзлари ўқиган китоблари, эртак қаҳрамонлари, ёдлаган шеърларини ўқиб беришди. Ва ўқув йили якунигача бўш вақтларида ҳар бирлари энг камида 10 тадан китоб ўқишлари бўйича келишиб олинди. Албатта, энг кўп китоб ўқиган ва ўқиган китоблари ҳақида бемалол гапириб берадиган болалар совғалар билан тақдирланади. Уларга эртак китоблари совға қилинди.
Тадбир “Очиқ эшиклар ҳафталиги” доирасида бўлиб ўтди.

photo_2019-09-12_16-22-15

photo_2019-09-12_16-22-12

photo_2019-09-12_16-22-12 (2)