Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Жаҳолатга қарши маърифат  16.10.2019 07:41

Кутубхонамизнинг навбатдаги маънавият дарси меҳмони Фарғона вилоят маърифат маркази тарғиботчиси Турсун Тоҳир Эрбўтаев билан ҳамкорликда турли оқимларга қарши халқимизда, айниқса ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш юзасидан “Жаҳолатга қарши маърифат” давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Илмсиз тараққиёт бўлмайди – жаҳолат саодатманд этмайди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жаҳолатга қарши – маърифат”ни қурол қилган аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий мерос ўзига хос нажот қалъаси, ҳимоя қўрғони вазифасини ўтайди.
Шу боис ушбу улуғвор қадрият барча олиму фузалолар томонидан улуғланган, муқаддас ва мўътабар китобларда юксак неъмат сифатида эътироф этилган. Бу жиҳатдан, Имом Ғаззолий, Махдуми Аъзам сингари алломаларимиз илмий мероси, айниқса, Бухоройи шарифнинг улуғ пирларидан мерос бўлиб қолган бой маънавий хазина – панд-ўгитлар беқиёс аҳамиятга эга.
 Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунимизда ҳам илм-марифатни қўйиб, жаҳолат йўлини тутган кимсалар ҳам йўқ эмас. Маърифат дини бўлмиш Ислом динидан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланаётган кучлар илмсиз ёшларни йўлдан уриб, жаҳолат гирдобига тортаётгани сир эмас. Минглаб ёшлар турли оқимларнинг таъсирига тушиб, ана шундай жаҳолат қурбонига айлангани ҳам барчага маълум. Шунинг учун ёшларни илм олишга ундаш, китоб ўқишга тарғиб этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлиб қолмоқда. Давра суҳбати давомида шу каби фикрлар атрофлича муҳокама қилинди.

photo_2019-10-16_09-30-37

photo_2019-10-16_09-30-37 (2)