Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхон ўқувчи” танлови  24.10.2019 08:05

2019 йил 23 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Фарғона Солиқ коллежи ҳамкорлигида ўқувчилар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, “Китобхон ўқувчи” кўрик танлови ўтказилди. Тадбир Солиқ коллежида бўлиб, унда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни солиқ коллежининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Хасанов очиб, китоб – туганмас хазина, ундан олган билимларни умрнинг охиригача ҳам сарфлай олмаймиз. Инсоннинг ундан яқин ҳамроҳи, дўсти, маслаҳатчиси йўқ. Негаки, у ақлни пешловчи қайроқдир. Китоб тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлаб, қадрига етади, севиб мутолаа қилади. Шубҳасиз, китоб ўқиш маънавий оламни бойитади, сўзлашув маданиятини оширади. Буюк аждодларимиздан қолган миллий бойлигимизни авайлаб-асраш, уларни ўрганиш ва афкор оммага тарғиб қилиш учун ҳам китоб ўқиш лозим, деди.

Солиқ коллежи АКМ етакчи мутахасиси Ҳ.Қўшматова танлов иштирокчиларини танлов шартлари билан таништириб уларга омад тилади.

Танловда 12 та иштирокчи ўзбек адабиёти, жаҳон адабиёти ва шеърият билимдони йўналишларида беллашдилар ва танлов якуний натижасига кўра, Х.Ўлмасбоев 1-ўрин, А.Махмуджонов 2-ўрин ва М.Каримқулова 3-ўрин ғолиби бўлдилар.

Ғолиб бўлган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар билан тақдирландилар.

photo_2019-10-23_15-42-11

photo_2019-10-23_15-42-14

photo_2019-10-23_15-42-35