Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Эртаклар яхшиликка етаклар  15.11.2019 08:34

2019 йил 14 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона тумани, Водил қишлоғи 4 – сон умумтаълим мактабига келиб, 
1-“Ф” синф ўқувчилари учун “Зумрад ва Қиммат” эртагини сўзлаб берди ва болажонлар билан биргаликда “Расмларда эртак қаҳрамонларини топ” ўйини ўйналди.
Шунингдек, болалар учун энциклопедиялар, эртаклар ва қизиқарли тасвирий альбомлардан иборат адабиётлар олиб борилиб, адабиётлар ҳақида маълумотлар берилди ҳамда АКМ томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблари синф кутубхонасига совға қилинди.

IMG_20191114_150334                   IMG_20191114_150135