Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутухассиси – боғчада  19.11.2019 12:06

      2019 йил 19 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 8-сонли мактабгача таълим муассасасига бориб, таълим муассасаси тарбияланувчиларига “Уч оға-ини ботирлар” ва “Қайсар чумчуқ” эртакларини сўзлаб берди.
Шунингдек, болажонлар билан биргаликда “Ким чаққон” ўйини ўйналди, ўйин жараёнида катта қизиқиш билан фаол иштирок этган болажонларга эртак китоблари совға қилинди.

photo_2019-11-19_14-01-51

photo_2019-11-19_14-01-54