Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Озодлик ва орият тимсоли  18.11.2019 14:55

2019 йил 18 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳуқуқий ахборот хизматида “Озодлик ва орият тимсоли” мавзусида фойдали маслаҳатлар соати бўлиб ўтди.
Тадбирда секторнинг 1-тоифали кутубхоначиси С.Аҳмедова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган еттинчи сессиясида 1991 йил 18 ноябрь куни тасдиқланганлиги, давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатиши ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштириши, байроқдаги мовий ранг тириклик рамзи, оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи, яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи, қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини, навқирон ярим ой тасвири бизнинг қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ва байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушунилиши ҳақида гапириб ўтди.
Тадбир давомида иштирокчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

photo_2019-11-20_16-49-45