Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Эртаклар яхшиликка етаклар  25.11.2019 11:45

       2019 йил 25 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 33-сон умумтаълим мактабига бориб, 1-“Б” синф ўқувчилари учун жаҳон адабиётида катта ўрин тутган машҳур ёзувчи Жанни Родарининг “Бешнинг саргузаштлари” ҳикоясини айтиб берди.
            АКМ мутахассиси ўқувчиларга кутубхона тарихи, иш фаолияти, кутубхона фондида сақланаётган адабиётлар ҳақида маълумот берди ва фойдаланувчилар учун яратилган шароитлар, кутубхонадаги имкониятлар билан таништириб кутубхонага боришларини тавсия этди. 
           Шунингдек, АКМ томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблари синф кутубхонасига совға қилинди.

photo_2019-11-22_13-56-26