Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказининг билдириши  05.12.2019 07:44

Ижтимоий тармоқларда Бешариқ тумани ахборот-кутубхона марказига ишга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бир томонлама фикрлар билдирилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4354-сон қарори билан Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида 18 та ахборот-кутубхона маркази ташкил этилиши белгиланган.

Ушбу қарор ижроси юзасидан 2019 йил 30 август куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан янги ташкил этилаётган ахборот-кутубхона марказлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил
11 октябрдаги 373-сон буйруғи билан намунавий штатлар жадвали тасдиқланиб, Молия ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан келишилган.

Бугунги кунда ахборот-кутубхона марказлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида шаҳар ва туман молия бўлимлари томонидан штатлар жадвали тасдиқланиб, ходимларни ишга қабул қилиш мақсадида танлов ташкил этилиши кўзда тутилган.

10 декабрь куни Бешариқ туман ахборот-кутубхона марказига ишга қабул қилиш учун танлов ўтказилади ва устувор равишда халқ таълими ва касб-ҳунар коллежларида фаолияти тугатилган ахборот-ресурс марказларининг ходимлари танловда иштирок этишлари мумкин.

Хабарда ёзилганидек, фаолияти тугатилган ахборот-ресурс марказлари ходимларининг ишсиз қолгани бу ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш билан эмас, балки кейинги йилларда касб-ҳунар коллежлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш жараёнига боғлиқ масаладир.