Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  11.02.2020 06:48

Савол: Холам қарийб 30 йил ўқитувчи бўлиб ишлаган. Оддий мактабда ҳам, мактаб-интернатда ҳам. У пенсияга чиқаётганда қандайдир имтиёзлар бериладими?

Жавоб: Охирги иш жойидан қатъи назар, ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, "Меҳрибонлик" уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари - махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда (3-сон рўйхатнинг VII қисми, ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган), Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар кўрсатилган муассасаларда зарур стажга эга бўлса, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимига мурожаат қилиш лозим (Қонуннинг 12-моддаси "к" банди).

10247913