Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

”NORMA” - ахборот-қидирув тизими” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик соати   23.04.2014 10:51

Фото003922 апрель куни Ҳуқуқий ахборот секторида “Ҳуқуқий саводхонлик соати” бўлиб ўтди.
   АКМ фойдаланувчилари“NORMA-HAMKOR” МЧЖнинг асосий маҳсули бўлган ”NORMA” - ахборот-қидирув тизими” билан танишдилар.
   "NORMA-HAMKOR” МЧЖ  двстурий таъминот ва маълумотлар базаси ишлаб чиқариш бозорида Ўзбекистоннинг энг илғор компанияларидан бири ҳисобланиб, “Норма”, “Солиқ ва божхона хабарлари” газеталари таҳририятлари билан ҳамкорликда ишлайди.
  ”Norma” - ахборот-қидирув тизими” қирқ мингдан ортиқ электрон ҳужжатлардан ташкил топган, яъни Ўзбекистон Республикаси ташкил этилганидан буён қабул қилинган ўзбек ва рус тилларида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот-маълумотнома, услубий қўлланмалар ва бошқа материаллар бўлиб, олтмишдан ортиқ маълумотларФото0050 базасини жамлаган.
        Ҳуқуқий ахборот сектори мудири Р. Максудова  «Norma» - ахборот-қидирув тизими” ҳақида тушунча бериб, фойдаланувчиларни дастурда ҳужжатларни қидириш усуллари -  ахборот базанинг каталоглари бўйича, ҳужжат тексти билан ишлаш, нусха кўчириш ва чоп этиш билан таништирди.
       Тингловчилар сектор фойдаланувчилари томонидан берилган сўровлар бўйича керакли ҳужжатларни қидириш давомида олган билимларини амалда мустаҳкамладилар.