Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  20.05.2020 10:26

Савол:
Мен ҳозирги вақтда кўп қаватли уйларда истиқомат қилиб келмоқдаман. Уйим биринчи қаватда, уйимга туташ ер участкаси мавжуд. Уйимнинг кадастр паспортида шу ер участкаси ҳақида маълумотлар бўлиши керакми?
Жавоб:
Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг зиммасига мазкур ер участкасининг санитария ҳолати ва ободонлаштирилиши учун жавобгарлик юклатилади.
Ҳар бир кўп квартирали уйнинг кадастр паспортида кўп квартирали уйга туташ ер участкаси тўғрисида маълумотлар, шунингдек ер майдонининг кадастр режаси мажбурий тартибда бўлиши шарт.
Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси бўлинмасдир ва мустақил ер участкаларига ажратилиши мумкин эмас.
Янги қурилаётган объектлар учун кўп квартирали уйга туташ ер участкаси майдонининг ўлчами шаҳарсозлик нормативларининг талабларига мувофиқ, бинолар ўртасидаги энг кам ёнғинга қарши ва санитар оралиқ масофани таъминлаш, мол-мулкнинг барча қисмларига кириш шароитларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотнинг, бошқарувчининг, кўп квартирали уй бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқарилган тақдирда, кўп квартирали уй кенгашининг, уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувининг мурожаатидан кейин ўттиз кундан кечиктирилмаган муддатда кўп квартирали уйга туташ ер участкасининг чегаралари ва ўлчамларини белгилаши ҳамда кўп квартирали уйни бошқариш органига бундай ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни бериши шарт.

images