Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  27.07.2020 09:20

Савол: Корхона қарздор корхонани банкрот деб эътироф этиш учун судга мурожаат қилиши мумкинми? Бунинг тартиб-таомили қандай?
 

Жавоб: Ҳа, АЖ қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши мумкин.
Қарздор 3 ой давомида кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини қаноатлаштира олмаслиги унинг банкротлиги аломати ҳисобланади. Қарздор, кредитор ва прокурор қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.
Қарздорнинг раҳбари ва вакили судга аризани ёзма шаклда беради. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
• ариза берилаётган иқтисодий суд номи;
• ариза берувчи ва қарздорнинг номи ва манзили;
• қарздорнинг пул мажбуриятлари миқдори;
• кредиторнинг талаблари асослилиги далили, шу жумладан қонуний кучга кирган суд қарори;
• кўрсатилган талабларнинг қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далил;
• илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати.
Шунингдек кредиторнинг қарздорга нисбатан талабларини кўриб чиққан суднинг қарорини ва ижро варақасини илова қилишингиз лозим.
Таъкидлаш жоизки, ижро варақаси ижро этилмасдан қайтарилганда у бўйича иш тўхтатилмайди. Ундирувчига ижро варақасининг қайтарилиши ушбу ҳужжатни белгиланган муддат доирасида ижрога қайтадан тақдим этишга тўсиқ бўла олмайди. Эътибор беринг, карантин белгиланганлиги туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатга мораторий жорий этилган.