Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  26.11.2020 16:37

        Савол: 30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар оширилиши натижалари бўйича ҳарбий пенсионерлар учун пенсиялар 1,1 баравардан кам миқдорда оширилган. Ушбу Фармон ЎзР фуқароларининг айрим тоифаларига, айнан Мудофаа вазирлигининг пенсионерларига татбиқ этилмаслиги мумкинми?

        Жавоб: Президентнинг "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони (30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон) билан барча турдаги пенсиялар 1,1 бараварга оширилиши назарда тутилган. 
        Шунингдек айрим техник жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Фуқароларнинг пенсияси оширилиши пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига боғлиқ, яқин вақтгача у базавий ҳисоблаш миқдори билан бир вақтда оширилган эди.
        Бунда ҳарбий хизматларчилар пенсиясининг оширилишида айнан БҲМ кўрсаткичи ҳисобга олинади. Бироқ ПФ-6038-сон Фармонда унинг оширилиши назарда тутилмаган. 
Тақдим этилган маълумотга мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг пенсияси 9%га оширилган. Мазкур вазият ҳарбий хизматларнинг пенсиясини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган умумий пул таъминоти таркибига қўшиладиган озиқ-овқат таъминоти учун компенсация БҲМ миқдорига боғлиқлиги билан асосланади. 
        БҲМ миқдори оширилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат таъминоти учун компенсация миқдори ҳам оширилмаган. Натижада пул таъминотининг умумий суммар миқдори 9%га оширилган, ва тегишинча, пенсия миқдори ҳам 9%га оширилган.